1-Мавзу: Кириш


Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши


Download 1.79 Mb.
bet27/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

4.Мактаб зоология дарслигининг мазмуни ва тузилиши.
Мактаб зоология дарслигининг муаллифи профессор О.Мавлонов бўлиб, у 172 саҳифадан, 60 параграфдан иборат. Унда 134 та рангли расмлар бор. Ҳар бир параграф сўнгида билимларни назорат қилиш учун саволлар ва тест топшириқлар берилган. Дарсликда билимлар бериш билан ўқувчиларнинг кўникма, малакаларини шакллантиришга ҳам эътибор қилинган. Мазкур масала 5та лаборатория машғулотларида ўз ифодасини топган.
Зоология дарслиги тузилиш жиҳатидан ботаника дарслигидан тубдан фарқ қилади. Агар ботаника дарслигининг 5-синф учун мўлжалланган ўқув материаллар морфологик, анатомик, физиологик, экологик билимлар мажмуасида ташкил топган бўлиб, 6-синф ботаника дарслигида асосий эътибор систематик тушунчаларнинг ўзлаштиришга қаратилган бўлса, зоология дарслигида бир вақтнинг ўзида систематик, анатомик, морфологик, физиологик, экологик, гигиеник билимлар баён этилади. Зоология дарслигининг иккинчи ўзига хос жиҳати хайвонлар билан танишиш эволюцион принципи асосида амалга оширилганлигидир. Одатда зоология дарслиги ўқувчиларни умуртқасиз хайвонларнинг бир ҳужайралилар ёки содда хайвонлар вакиллари билан таништиришдан бошланиб, то сут эмизувчиларнинг энг юксак вакиллари бўлмиш приматлар туркуми вакиллари билан якунланади. Хайвонот дунёсини содда хайвон, ковакичлилар, ясси, юмалоқ, халқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, хордали хайвонлар, балиқлар, сувда хам қуруқликда яшовчилар, судралувчи хайвонлар, қушлар ва сутэмизувчилар тартибида ёритилиши, уларнинг ташқи, ички тузилиши, яшаш шароити билан ўқувчиларни таништириш, эволюцион, морфологик, анатомик, физиологик, экологик тушунчаларни онгли ўзлаштиришга кўмак беради деган фикрдамиз.
5.Одам ва унинг саломатлиги.
Мазкур дарсликнинг муаллифлари профессорлар Б.Аминов, Т.Тилововлардир. Дарслик 68 соатга мўлжалланган ўқув дастури асосида ёзилган. У XVI бобдан, 55 параграфдан ташкил топган. Дарсликда “Кириш” дан сўнг одам организми ҳақида умумий маълумот, таянч харакатланиш системаси, қон, қон айланиш системаси, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, моддалар ва энергия алмашуви, айириш, ички секреция безлари, нерв системаси, олий нерв фаолияти, сезги органлари, кўпайиш ва ривожланиш, одамнинг пайдо бўлиши тўғрисида маълумотлар баён этилган. Дарсликда ҳужайранинг тузилиши, тўқималарга, суякларнинг тузилиши, мускулларнинг динамик харакати ва функциясини кузатишга, одам қонининг шаклли элементларини ўрганишга, қон кетганда биринчи ёрдам, кўқ рак қафасини, нафас олганда ва чиқарилганда карбонат ангидридни аниқлашга сийдик айириш органларининг тузилишига, марказий нерв системаси тузилишини ўрганишга, кўриш ўткирлигини аниқлашга оид лаборатория машғулотларини ўтказиш методикаси ёритилган. Дарсликда 92 рангли расмлар, дарслик сўнгида ўқув фани бўйича тест саволлари ва хотима берилган. Дарсликнинг ижобий томонлари ҳақида гапириб, унинг ўқув дастурига тўлиқ мос ҳолда ёзилгани, ўтмишда ва ҳозирги даврда ижод қилаётган олимларнинг фанга қўшган хиссалари, республикадаги об-ҳаво шароитини эътиборга олган ҳолда кенг тарқаладиган касалликлар ҳақида маълумот берилганлигини қайд қилиш лозим. Лекин дарсликда одам анатомияси, физиологиясига нисбатан тиббиёт, хусусан ҳар хил касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва даволаш ҳақидаги маълумотларнинг ортиқча берилганлигини таъкидлаб ўтиш керак. Шу билан бирга баъзи параграфлар (масалан 1, 33, 42§) даги маълумотларни ниҳоятда камлиги, бошқа параграфдаги (2,5,24,27,24,38) маълумотларни кўплигини, баъзи параграфлар мундарижада бўлиб матнда учрамаслиги (24§) ҳам кўрсатиб ўтиш зарур.
Баъзи бир мавзулар, масалан ички секреция безлари жуда мураккаб қилиб берилган. Унда келтирилган гормонлар сони 25 тадан ортади. Дарсликда илмий чалкашликлар анчагина.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling