1-Мавзу: Кириш


ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ


Download 1.79 Mb.
bet35/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ


  1. Биологик кўникма ва малакаларга таъриф беринг.

  2. Ўқувчиларда кўникма ва малакаларни таркиб топтириш босқичларини аниқланг.

  3. Биологияни ўқитишда ўқувчиларда таркиб топтириладиган кўникма ва малакаларни гуруҳларга ажратинг.

  4. Биологияни ўқитишда ўқувчиларда таркиб топтириладиган биологик, ўқув, амалий ва меҳнат кўникмаларини аниқланг.

5.3. БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРДА МУСТАҚИЛ ВА ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАРКИБ ТОПТИРИШ.


Режа:




  1. Ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш йўллари.

  2. Ўқув мунозаралари, баҳслар, фикрларни асослаш, ўз - ўзини баҳолаш, ўзаро назорат қилиш.

  3. Диалог, полилог ўқув мулоқотлари.

  4. Ўқувлар жамоасида ижодий изланиш ишларини ташкил этиш босқичлари.

Биологик таълим мазмунининг учинчи таркибий қисмини ижодий фаолият тажрибалари ташкил этиб, мазкур фаолиятни таркиб топтириш учун аввало ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини таркиб топтириш лозим. Фикр инсон фаолияти, унинг ўз кучи, қудрати ва билимини ташкил этувчи маънавий-инсоний сифатидир. Фикр ривожи ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун, биологияни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникма­ла­рини ривожлантириш зарур.


Биологияни ўқитишда ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникма­ла­рини ривожлантириш учун аввало:

  • Ўқувчиларнинг дарсда мустақил ишлашлари учун ўқув топшириқ­ла­ри­ни тузиши, биологик объектлар, табиатдаги мавсумий ўзгаришларни ўрга­ниш мақсадида тажриба ва кузатиш ўтказиш юзасидан кўрсатмалар тайёрлаши:

  • Ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мустақил таълими учун қўшимча адабиётлар ва мультимедиаларни танлаши лозим.

Ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникма­ла­рини ривожлантириш учун, таълим-тарбия жараёнида ривожлантирувчи таълим технологиясини қўллаш зарур. Ривожлантирувчи таълим технологиясининг асосий ғояси ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш саналади. Мазкур технологиянинг асосий хусусиятлари:

  • ўқувчиларни ўз билиш фаолиятини субъектига айлантириб, фикр юритиш механизми­ни шакллантиради, ривожлантиради.

  • ўқувчиларнинг билиш фаолияти эмперик ва назарий билиш яхлитлигида ташкил этилиб, ўқитиш жараёни­да билимларни дедуктив усулда ўрганиш устувор бўлади.

  • ўқитиш жараёнининг асосини ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини бажариш орқали вужудга келтириладиган мустақил фаолият ташкил этади.

  • ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига замин тайёрлаб, бу жараёнда танқидий ва ижодий фикр юритишни шакллантириш устувор йўналиш саналади. Фикр юритишнинг бу икки типи бир-бирини тўлдиради ва тақозо этади.

Танқидий фикр юритиш шахснинг воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги муносабати ва фикрини вужудга келтириб, унинг таркибига қуйидагилар киради:

  • Таҳлилий фикр юритиш (ахборотни таҳлил қилиш, зарур фактларни танлаш, таққослаш, фактлар ва ҳодисаларни чоғиштириш).

Ўқувчиларда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш учун биология ўқитувчиси ҳар бир дарсда аввал ўрганилаётган объектлар билан ўрганилган объект ўртасидаги боғланишларни аниқлайдиган топшириқлар­ни бериши керак.
Жумладан, «Дарё қисқичбақасининг ички тузилиши» мавзусини ўрганганда ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, уларга ўқув топшириқлари билан бир қаторда қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этилади:



Органлар системаси

Оқ планария

Ёмғир чувалчанги

Сув шил-лиқ қурти

Дарё қисқич­ба­қа­си

Тана бўшлиғи
Ҳазм қилиши
Қон айлани­ши.
Нафас олиши
Айириши.
Нерв системаси
Сезги органлари
Кўпайиши













Ўқувчилар дарсликда берилган ўқув ахборотини таҳлил қилади, органлар системаси ҳақидаги фактларни танлайди, уларни аввалги объектлар билан таққослаб, хулоса чиқаради. Демак, дарё қичқичбақасининг ички тузилишини таҳлил қилиб, аввал ўрганилган оқ планария, ёмғир чувалчанги, сув шиллиқ қурти билан таққослаб ўрганади. Ўқув материалларининг бу тарзда ўрганилиши ўқувчиларда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларининг таркиб топтиришга замин тайёрлайди.

  • Боғланишли (ассоциатив) фикр юритиш (аввал ўрганилган билимлар, фактлар орасидаги боғланишларни аниқлаш, таниш объект ва ҳодисаларнинг янги хусусиятлари ва сифатларини топиш).

Боғланишли фикр юритиш ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини кутилмаган, ноодатий вазиятларда қўллаб янги билим ва кўнималарни ўзлаштиришларига замин тайёрлайди.
Ўқитувчи «Органик олам эволюциясининг йўналишлари» мавзусини ўрганишда ўқувчиларнинг ботаника ва зоология ўқув фанларидан ўзлаштирган билимларини фаоллаштириш мақсадида уларга ўқув топшириқлари билан бирга қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этади.
I – топшириқ

        1. Қирққулоқлар, очиқ уруғлилар ва ёпиқ уруғлиларнинг тузилишини таққосланг. Уларнинг тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқланг.




Таққосланадиган
жиҳатлар

Қирққулоқлар

Очиқ уруғлилар

Ёпиқ уруғлилар

Ҳаётий шакли
Илдизи
Пояси
Барги
Кўпайиш орган­лари
Кўпайиш жараё­нининг ташқи муҳит омиллар­и­га боғлиқлиги












2. Нима сабабдан ёпиқ уруғлилар ўсимликлар оламида ҳукмронлигини аниқланг.


II – топшириқ

              1. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар ва қушларнинг тузилишини таққосланг. Улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқланг.

Таққосланадиган жиҳатлар

Сувда ҳамда қу­руқ­ликда яшов­чи­лар

Судралиб юрувчилар

Қушлар

Тана қоплами.
Ҳазм қилиши
Қон айланиши
Юраги.
Нафас олиши.
Айириши.
Нерв системаси.
Сезги органлари.
Кўпайиши.










2. Нима сабабдан қушларнинг ҳайвонот оламида ҳукмронлигини аниқланг.


Ўқувчилар ушбу топшириқларни бажариб бўлганларидан сўнг, ўқитувчи биологик прогресс, араморфоз, идиоадаптация, умумий дегенерация ҳақида маълумот беради ва ўқувчиларга мисол келтиришни тавсия этади. Ўқувчилар ўзлари тўлдирган жадвалдан фойдаланиб ёпиқ уруғлилар ва қушлардаги араморфозларни аниқлайди.
Шу тарзда ўқувчиларда боғланишли фикр юритиш кўникмалари шакллантирилади ва ривожлантирилади.

  • Мустақил фикр юритиш (муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, фаразларни илгари суриш, аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, ўз фикрини далиллаш).

Мустақил фикр юритиш шахс ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли биологияни ўқитишнинг барча шаклларида, ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга аҳамият бериш зарур.
Мустақил фикр юритиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  1. Муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш.

  2. Фаразларни илгари суриш.

  3. Аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаб, янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш.

  4. Ўз фикрини далиллаш.

  5. Жавобнинг тўғрилигини текшириб кўриш.

Ўқувчиларда мустақил фикр юритишни ривожлантириш учун ўқитувчи ҳар бир мавзуни ўрганишда муаммоли вазиятларни вужудга келтириши ва ўқувчиларнинг билиш фаолиятини муаммоли вазиятларни ҳал қилишга йўллаши лозим.
Масалан, «Бир уруғ паллалилар. Лоладошлар оиласи» мавзусини ўрганишда муаммоли вазият вужудга келтирилиб, ўқувчиларнинг икки паллалилар синфи оилаларини ўрганишда ўзлаштирган билимларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашига имкон яратиши лозим. Жумладан, ўқувчиларга қуйидаги ўқув топшириқларини бажариш тавсия этилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling