1-Мавзу: Кириш


Топшириқнинг дидактик мақсади


Download 1.79 Mb.
bet37/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Топшириқнинг дидактик мақсади: Ҳужайранинг тузилиши ва функцияларини ўрганиш орқали, ҳужайранинг яхлит тизим эканлиги, органоидларнинг тузилиши ва функцияси, улар ўртасидаги боғланишларни аниқлаш.

Ҳужайра органоидлари

Тузилиши

Функцияси










Шундай қилиб, танқидий фикр юритиш таҳлилий, боғланишли, мустақил, мантиқий, тизимли фикр юритишни мужассамлаштириб улар ўртасида ички ва ташқи, муайян ва нисбий боғланишлар мавжуд.
Ўқувчиларда, ижодий фикр юритиш кўникмаларни ривожлантиришда ўқитувчи юқорида қайд этилган таҳлилий фикр юритишнинг таркибий қисмларидан, хусусан, мустақил фикр юритиш кўникмаларидан фойда­ланиши мумкин. Шуни қайд этиш керакки, ўқувчиларда номлари зикр этилган фикр юритиш кўникмаларини ривожлантирмай туриб ижодий фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мумкин эмас.
Ижодий фикр юритиш кўникмалари ижодий фаолият тажрибаларининг асосини ташкил этади. Ижодий фаолият тажрибаларини эгаллашда ўқувчилар ақлий фаолият усуллари бўлган ўрганилаётган объектни таҳлил қилиш, таққослаш, таркибий қисмларга ажратиш, синтезлаш, сабаб-оқибат боғланишларини тасаввур қилиш, умумлаштириш ва хулоса ясашни эгаллаган бўлишлари лозим. Шундагина ўқувчилар ижодий фаолиятнинг асосини ташкил этадиган хусусиятлар:

  1. Таниш объектларнинг янги хусусиятлари ва вазифаларини топиши;

  2. Таниш вазиятлардаги муаммоларни мустақил равишда ҳал этиш;

  3. Билим ва кўникмаларни янги кутилмаган вазиятларда қўллаш орқали муаммони ҳал этиш;

  4. Ўзлаштирган билим ва кўникмаларни амалиётда ижодий қўллашга ўрганиши мумкин.

Ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришнинг муҳим шарти, ўқувчиларнинг ўз фикрларини далиллаш ва асослаш саналади. Шу сабабли, ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмалари асосан, ўқув мунозаралари ва баҳслар орқали ривожлантирилади.
Ўқув мунозаралари ва баҳсларни ташкил этиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

  1. Ўқув мунозаралари ва баҳсларни келтириб чиқарадиган ўқув топшириқлари билан танишиш.

  2. Ўқув топшириқларидаги муаммоларни ҳал этиш йўлларини белгилаш;

  3. Ахборот манбаи ёки дарсликлардаги ўқув материалини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ундаги асосий ғояни ажратиш;

  4. Муаммоларни ҳал этиш бўйича жавобларни тайёрлаш;

  5. Жавобларни кўргазмали воситалар ёрдамида далиллаш;

  6. Жавобларнинг тўғрилигини текшириб кўриш, ўз-ўзини назорат қилиш, ўзаро назоратни амалга ошириш

Ўқув мунозараларининг икки тури мавжуд, агар икки ўқувчи ўзаро ҳамкорликда ёки ўқувчининг компьютер билан мулоқоти ташкил этилса, бу диалог тарздаги мунозара, агар мунозара ўқувчиларнинг кичик гуруҳлардаги мустақил иши асосида ташкил этилса полилог тарздаги мулоқот саналади.
Ўқитувчи дарсда ўрганиладиган мавзунинг дидактик мақсадидан келиб чиққан ҳолда қай тарздаги мунозарани ташкил этишни назарда тутиб тегишли ўқув топшириқларни тайёрлайди.
Ҳар қандай ўқув мунозаралари ижодий изланиш асосида ташкил этилади. Ижодий изланишлар қуйидаги босқичларда ташкил этилиши мақсадга мувофиқ:

  1. Ижодий изланиш мақсадини аниқлаш, мазкур мақсадига мувофиқ мустақил ишларни ташкил этиш, гуруҳ аъзолари ўртасида фикр ва ахборот алмашинувини амалга ошириш;

  2. Олинган натижаларни тасаввур қилиш ва уни лойиҳалаш;

  3. Мақсадни амалга ошганлиги ва олинган натижани таҳлил қилиш;

  4. Зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритиш.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ:



  1. Ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлашни ривожлантириш йўлларини ўрганинг.

  2. Биологияни ўқитишда ўқув мунозаралари, баҳслар ўтказиш усулларини

ўрганинг.

  1. Ўқувчиларда ўқув мунозаралари ва баҳсларда иштирок этиш учун зарур

бўлган кўникмаларини шакллантириш йўлларини ўрганинг.

  1. Ўқувчиларда фикр­лари­­ни асослаш, ўз - ўзини баҳолаш, ўзаро назорат қилиш кўникмаларини шакллантириш йўлларини ўрганинг.

  2. Биологияни ўқитишда диалог, полилог ўқув мулоқотларини ўтказиш йўлларини ўрганинг.

  3. Ўқувчилар жамоасида ижодий изланиш ишларини ташкил этиш

босқичларини аниқланг.



Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling