1-Мавзу: Кириш
Юқорида қайд этилганидек, ботаникадан тузилган ДТС бажариш мажбурий бўлиб биология ўқитувчиларининг зиммасига юкланади
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Биология таълим стандартининг таркибий қисмлари.
Юқорида қайд этилганидек, ботаникадан тузилган ДТС бажариш мажбурий бўлиб биология ўқитувчиларининг зиммасига юкланади.
Умумий ўрта таълим мактабларида биологиядан тузилган ДТС бажарилиши «Ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолашнинг Рейтинг тизими» орқали аниқланади. Умумий ўрта таълим мактабларида биологиядан тузилган ДТСда қайд этилган максимал талаблар асосида ўқув дастури тайёрланади. Ўқув дастурида ўқув фани бўйича ўрганиладиган боб ва мавзулар ўқувчиларнинг ёшлик ва псиҳологик хусусиятлари, мавзулар ўртасидаги узвийлик ва изчиллик асосида мантиқий бир тизимга келтирилган ҳолда берилади. Ўқув дастурида ўрганиладиган боблар уларни ўрганиш учун ажратилган соатлар кўрсатилади, мазкур боблар таркибига кирадиган мавзуларнинг қисқача мазмуни ёритилади. Биологиядан тузилган ўқув дастури мазкур ўқув фанининг мазмунини белгилаб берадиган ва бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжат саналади 2.Биология таълим стандартининг таркибий қисмлари. Биология таълим стандарти биология таълимининг мақсад ва вазифаларини ёритишдан бошланади. Биология таълимининг бош мақсади ўқувчи шахсини тарбиялашдан иборат. Биология таълим стандартида биология таълимининг асосий вазифалари атрофлама ёритиб берилган. Ҳозирги даврда ҳаётнинг тузилиш даражалари молекула, ҳужайра, организм, популяция - тур, биогеоценоз, биосфера кўринишда бўлишлиги эътироф қилинади. Ҳаёт тузилишини ана шу даражалари орасида организм даражаси марказий ўринда туради. Бир томондан у ҳаёт тузилишининг қуйи даражалари бўлмиш молекула, ҳужайра даражасини ўзида мужассамлатирса, иккинчи томондан организмнинг ўзи ҳаёт тузилишининг юқори даражаси бўлмиш популяция – тур, биогеоценоз, биосфера даражалар таркибига киришини эътиборга олиб биология таълим стандартининг таълим йўналишларидан биринчи қилиб “Организм биологик система” олинган. Давлат таълим стандартин ишлаб чиқишдаги асосий приципларидан бири “давлат таълим стандартини давлат, жамият, талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги” дир. Маълумки, кейинги йилларда жамият аъзоларида экологик билимларнинг етишмаслиги оқибатида сув, тупроқ, ҳавони ифлосланиши, ўсимлик, хайвон турларини камайиши рўй бермоқда. Экологик мувозанатни бузилиши ҳатто одамлар ҳаётига ҳам хавф туғдирмоқда. Бундай шароитда ёшларни экологик билимлар билан қуроллантириш, табиий ресурсларга оқилона ёндошиш, ўсимлик, хайвон турларини асраш, тупроқ шўрланиши, эрозиясияга қарши курашиш, сув, ҳаво, тупроқ тозалалигини сақлаш тадбирлари билан таништириш ниҳоятда долзарб саналади. Шуни эътиборга олиб биология таълим стандартида таълим мазмунининг иккинчи йўналиши сифатида “экологик системалар” олинган. Кейинги йилларда динга эркинлик берилиши муносабати билан айрим шахслар дунёвий билимларининг жамият ривожланишидаги ролини инкор этиб, ёшларга фақат диний билим бериш тарафдори бўлмоқдалар. Улар органик оламдаги тарихий жараённи, ўсимликлар, хайвонлар, одамлар миллион йиллар мобайнида ўзгарганлигини тан олмаяпдилар. Шунинг учун жамиятнинг ҳозирги ривожланишида ёшларга диний одоб-ахлоқ нормаларини сингдириш билан органик оламнинг тарихи ривожланиши тўғрисидаги билимларни бериш, уларда табиат ва жамият тараққиётини тўғри тушунишга имкон яратади. Шу сабабли ҳам, биология таълим стандартидаги ўқувчиларга бериладиган билимлар мажмуасинининг учинчи йўналиши “Органик олам эволюциси” деб номланган. Юқорида қайд қилинган уч таълим йўналиши бўйича биология таълим стандартида ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган мажбурий минимал билимлар мажмуаси келтирилган. Биология таълим стандартида билимнинг минимал талабларини ўқувчилар қандай ўзлаштирганлигини аниқлаш мақсадида ҳар бир ўқув фанида тест топшириқлар берилган. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling