1-Мавзу: Кириш


ДТС таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди


Download 1.79 Mb.
bet20/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

ДТС таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди.
ДТС ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарслик­лар, қўлланмалар, Низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Биологик таълим умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этила­диган педагогик жараённинг ажралмас ва узвий боғланган таркибий қисми сифатида мазкур таълим муассасаси олдига қўйилган умумий мақсадларга мувофиқ баркамол ўқувчи шахсини тарбиялашга хизмат қилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг биологиядан ДТСўқув фани бўйича ўқувчиларга бериладиган билимлар миқдори, улар эгаллайди­ган кўникма ва малакаларнинг ҳажмини (БКМ-билим, кўникма ва малака) кўрсатувчи меъёр бўлиб, у умумий ўрта таълим мактабларида биология таълими мазмунининг негизини белгиловчи кўрсаткичлар ҳамда ўқувчилар­нинг биологик тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасидан иборат бўлган расмий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
«Таълим мазмуни негизини белгиловчи кўрсаткичлар» умумий ўрта таълим мактабларида биологиядан бериладиган билимларнинг минимал даражасини, яъни таълим мазмунининг негизини ифодалайди. Мазкур кўрсаткичлар умумий ўрта таълим мактаблари учун биология ўқув фани дастури ва дарсликларини яратишда ҳамда таълим-тарбия ишларини ташкил этишда мўлжал вазифасини бажаради.
Биология таълими стандартидаги «Ўқувчиларнинг тайёргарлик даража­сига қўйиладиган минимал талаблар» ўқувчилар томонидан ўзлаш­тирилиши шарт бўлган кўрсаткичларни ифодалайди. Бунда ўқувчи­лар­нинг билиши, англаши, амалий ишларни бажара оладиган кўникма ва малака­ларга эга бўлишларини таъминлаш ва уларнинг сифатини аниқлашга имкон беради. Белгиланган кўрсаткич ва талаблар биология таълимининг асосий сифатларини баҳолашда ўлчов бўлиб хизмат қилади.
Умумий ўрта таълим мактабларининг биологиядан давлат таълим стандартида келтирилган кўрсаткич ва талаблар мактаб биология таълими мазмунини тўлиқ қамраб олади ва ўзаро боғланувчи уч йўналишга бўлинади:


  1. Download 1.79 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling