1-мавзу. Кириш. Яримўтказгичларнинг оптик хусусиятлари


Хусусий ютилиш, киришмавий ютилиш, экситон ютилиш, эркин заряд ташувчиларда ютилиш


Download 13.23 Kb.
bet3/4
Sana16.11.2023
Hajmi13.23 Kb.
#1781547
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу. Кириш. Яримўтказгичларнинг оптик хусусиятлари-hozir.org (1)

3. Хусусий ютилиш, киришмавий ютилиш, экситон ютилиш, эркин заряд ташувчиларда ютилиш.
Ёруғликнинг бир неча ютилиш ҳолларини мавжуд.
1. Ёруғликнинг хусусий ёки асосий ютилиши – бунда ютилган фотон энергияси ҳисобига электроннинг валент зонадан ўтказувчанлик зонасига ўтиб олиши (зоналараро ўтиш) (2-расм, 1) содир бўлади. Оқибатда битта ўтказувчанлик электрони ва битта ковак (электрон – ковак жуфти) ҳосил бўлади. Бундай ютилиш юз бериши учун фотон энергияси ярим ўтказгичнинг тақиқланган зонаси кенглигидан катта бўлмоғи зарур: ħω Eg. Кремнийда хусусий ютилиш электромагнит нурланишнинг кўзга кўринадиган ва ҳатто инфрақизил соҳаларида кузатилади, чунки Eg 1эВ га (бу кремнийникига яқин), ω 1015Гц (ёки λ 1,2мкм) тўғри келади, бу эса инфрақизил соҳадир.

2-расм. Зоналар диаграммаси




2. Ёруғликнинг киришмалар томонидан ютилиши – бунда ютилган фотон эвазига электроннинг киришма атомидан ўтказувчанлик зонасига ёки валент зонадан киришма сатҳига ўтиши содир бўлади (2- расм, 2). Бундай ютилиш юз бериши учун фотон энергияси киришманинг Еi ионланиш энергиясидан каттарок, бўлиши зарур: ħω Ei. Бу энергия тақиқланган зона кенглигидан кичик (Eig , ҳатто Ei Eg), бинобарин, бу ютилиш инфрақизил (ИҚ) соҳада юз бериши мумкин. Заряд ташувчилар ҳосил қилмайдиган киришмавий ютилиш ҳам бор.
3. Ёруғликни эркин заряд ташувчилар ютиши – ёруғлик тўлқини электр майдони таъсирида заряд ташувчилар мажбуран тебранади, бу ҳодиса электромагнит нурланиш энергияси ютилиши эвазига юз беради (2- расм, 3).
4. Ёруғликнинг кристалл панжараси тебранишлари томонидан ютилиши – бунда ёруғлик энергияси эвазига панжара тебранишлари (мувозанатий тебранишларга қўшимча равишда) уйғотилади.
5. Экситон ютилиш – бунда ёруғлик энергияси ҳисобига ўзаро боғланган электрон - ковак жуфти (гантель) ҳосил бўлади (2- расм, 4).

Download 13.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling