6. .Корхонада ҳисобот йилда товар маҳсулот 450 млн сўмни ташкил қилди. Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати 124 млн сўм. Фонд сиғимини ҳисобланг.
А) 3,6 сўм
В) 2,9 сўм
С) 0,275 сўм
Д) 0 ,285 сўм
Е) 2,1 сўм
7. Асосий фондлар нима?
А) Асосий фондлар ўз қийматини тайёр маҳсулот қийматига аста секин эскириш даражасига қараб ўтказади.
В) Асосий фондлар - маҳсулот ишлаб чиқаришда иштирок этувчи фондлар.
С) Асосий фондлар - бу корхонанинг даромади.
Д) Асосий фондлар ўз қийматини тайёр маҳсулот қийматига бирданига тўла ўтказади.
Е) Корхонанинг фойдаси.
8. Асосий фондларнинг таркибига қуйидагилар киради. Нотўғрисини аниқланг.
А) Бинолар
В) Иншоотлар
С) Машина ва жиҳозлар
Д) Эҳтиёт қисмлар
Е) Транспорт воситалари.
9. Асосий фондларнинг йил бошидаги қиймати 250 млн сўм. Май ойида 10 млн сўмлик асосий фондлар олиб ташланди.1 августда 25 млн сўмлик янги асосий фондлар ўурнатилди. Асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматини ҳисобланг,
А) 254,25 млн сўм
В) 285 млн сўм
С) 253,75 млн сўм
Д) 252,34 млн сўм
Е) 278,2 млн сўм
Тест топшириқлари:
1. ______________ бу айланма фондларнинг номоддий унсурлари, яъни айни вақтда ишлаб чиқарилаётган, лекин келгуси давр маҳсулоти бўладиган маҳсулотларни тайёрлаш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлардир.
А) Тугалланмаган ишлаб чиқариш
В) Ишлаб чиқариш захиралари.
С) Тайёр маҳсулот
Д) Эҳтиёт қисмлар.
Е) Келгуси давр харажатлари
2. Корхонада айланма активларнинг ўртача йиллик қиймати 210 млн сўм. Ҳисобот йилда сотилган маҳсулотнинг ҳажми 650 млн сўмни ташкил қилди. Ҳисобот йил учун айланма активларнинг айланиш тезлигини ҳисобланг.
А) 120 кун
В) 116,3 кун
С) 112 кун
Д) 62 кун.
Е) 11503 кун
3. Корхонада ҳисобот йилда айланма активларнинг ўртача йиллик қиймати 250 млн сўм. Ҳисобот йилда сотилган маҳсулотнинг ҳажми 880 млн сўмни ташкил қилди. Режа йилида сотилган маҳсулот ҳажми 10 % га ва айланма активларнинг ўртача йиллик қиймати 6 %га кўпайтириш режалаштирилган. Режа йилида айланиш коэффициенти қанча фоизга ўзгаради.
А) 3,2 % га кўпаяди
В) 3,2 %га камаяди
С) 3,77%га кўпаяди
Д) 3,77 %га камаяди
Е) 2,7 %га кўпаяди
Do'stlaringiz bilan baham: |