1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Download 0.58 Mb.
bet52/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

4. Баланс ҳисоботи.
Корхоналарнинг хужалик маблаглари хамма вакт кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш жараенида харакатда булади ва даврлар буйича хам микдор, хам киймат жихатидан узгариб туради. Буларнинг хужалик фаолияти устидан рахбарлик килиш ва бошкариш учун корхона кандай маблагларга эга, уларнинг таркиби ва каерда жойлашганлиги хамда бу маблаглар кандай манбалардан ташкил топганлиги тугрисида аник маълумотлар булиши зарур. Хужалик маблагларининг таркиби, жойланиши, харакати ва уларнинг келиб чикиш манбаларидаги узгаришларни бир-бирига солиштириб, маълум бир санага пул улчовида умумлаштириб акс эттириш бухгалтерия хисоби усулининг мухим элементларидан бири - баланс ердамида амалга оширилади. Баланс ердамида хужалик маблаглари, уларнинг холати, мавжудлиги, жойланиши ва ташкил топиш манбалари тугрисидаги маълумотларга эга булинади. Баланс усулидан факат бухгалтерия хисобидагина фойдаланилади деб тушуниш нотугридир. Бу усулдан режалаштириш, таъминот, статистика хисобида ва оператив хисобда хам кенг фойдаланилади. Шунинг учун хам баланс усули ердами билан маълумотларни умумлаштириш куп фанларда кулланиладиган умумий усуллар каторига киради.
Бухгалтерия хисобида хужалик маблаглари икки томонлама, яъни уларнинг таркиби ва жойланишига хамда келиб чикиш манбаларига кура акс эттирилиши хисобга олиниб, баланслар тузилаетганда уларда акс эттирилаетган маълумотлар тенглигига эътибор килинади. Корхона хужалик маблагларининг турлари ва жойланиши хамда бу маблагларнинг ташкил топиш манбалари бухгалтерия балансининг икки томонини ташкил килади.
Бухгалтерия балансида корхонанинг хужалик маблаглари ва уларнинг ташкил топиш манбалари умумлаштирилиб, одатда, куннинг охирига (банкларда) еки хисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунига пул улчовида тузилади. Корхоналарда хисобот ойи ичида содир булган хужалик операсиялари махсус хужжатларда кайд килинади. Бу хужжатларга асосланиб бухгалтерия проводкалари тузилади ва улар бухгалтерия хисобининг синтетик счетларига таркатилади. Хисобот даври охирида синтетик счетлар буйича айланма ведомост тузилади.
Бунда хисобот даври бошидаги хар кайси синтетик счетнинг бошлангич колдиги, хисобот даврида содир булган айланма суммаси ва хисобот даври охирига колдик суммаси курсатилади.
Айланма ведомостда келтирилган хисобот даври охиридаги синтетик счетларда колган колдик суммаларига асосланиб бухгалтерия баланси тузилади. Шунинг учун хам айрим холларда синтетик счетлар буйича тузилган айланма ведомост айланма баланс деб хам юритилади.
Купчилик корхоналарда хужалик операсияларининг счетларда тугри акс эттирилганлигини назорат килиш максадида шахмат баланси хам тузилади. Унда келтирилган хар бир сумма икки синтетик счетнинг узгаришини, узаро алокасини билдиради.
Шуни кайд килиб утиш керакки, корхона хужалик маблаглари ва улар манбаларининг кундалик хужалик фаолиятига бухгалтерия баланси ердамида тула бахо бериб булмайди. Дархакикат, кундалик хужалик фаолиятидаги узгаришларни акс эттириб туриш учун бухгалтерия хисобининг жорий маълумотларини хисобга олувчи счетлар тизими усулидан фойдаланилади. Лекин хужалик маблаглари ва улар манбаларининг харакатини, уларда содир булган узгаришларни маълум бир санага туплаб акс эттириш талаб килинади, чунки бундай йигиб тасвирлаш корхона хужалик маблагларининг, бир томондан, таркиби ва холатидаги даврий узгаришни курсаца, иккинчи томондан, уларнинг ташкил топиш манбаларидаги узгаришларни акс эттиради, шу билан бирга, у хужалик фаолиятининг холатини иктисодий тахлил килишда зарур хулосалар олиш учун мухим материал хисобланади. Бундай туплаш бухгалтерия хисоби усулининг баланс усули ердамида амалга оширилади. Шундай килиб, бухгалтерия баланси корхонанинг хужалик маблагларини, бир томондан, таркиби, холати, жойланиши буйича, иккинчи томондан, кандай манбадан пайдо булишига караб маълум бир санага пул улчовида йигиб акс эттириш усулидир.
Бухгалтерия хисоби буйича халкаро бухгалтерия стандартларда бухгалтерия баланси баланс хисоботи деб юритилади. Баланс хисоботи корхонанинг маълум санага булган молиявий холатини курсатади.
Баланс хисоботи корхонанинг активлари, корхонанинг бошка хукукий шахслар ва фукароларга булган мажбуриятлари хамда аксияли жамият шаклида фаолият киладиган корхонанинг аксияли капиталининг тафсилоти билан берилган руйхатини курсатади. Бухгалтерия балансини баланс хисоботи деб аталишига сабаб, бу балансда корхона активларининг кийматини, корхонанинг бошка хукукий шахслар ва фукароларга булган мажбуриятларининг умумий киймати билан корхонанинг капиталини умумий кийматига тенг келишлигидир. Корхонанинг капитали - бу корхонанинг узининг активларига эгалигидир. Корхонанинг мажбуриятлари эса - бу муайян корхона активларига унинг кредиторлари томонидан эгалигидир. Баланс хисоботи буйича корхона активининг киймати унинг капитали киймати билан мажбуриятларининг суммасини йигиндисига тенг келади. Хисобот буйича халкаро стандартлар халкаро бухгалтерия стандартлари кумитаси томонидан ишлаб чикилган:

  1. 5-сон "Молиявий хисоботлар берилиши керак булган маълумотлар" (1977 й)

  2. 7-сон "Молиявий холатдаги узгаришлар хакида хисобот" (1979 й)

  3. 10-сон "Баланс хисоботларидан кейин содир буладиган тасодиф ва ходисалар" (1980 й.)

  4. 19-сон "Иш берувчининг молиявий хисоботларида нафака таъминоти хисоби" (1985 й.)

  5. 26-сон "Нафака (пенсия) таъминоти режаларининг хисоби ва хисоботи" (1990 й)

  6. 27-сон "Филиалдаги бирлаштирилган хисобот ва инвестисиялар хисоби" (1990 й)

  7. 29-сон "Гиперинфлясиядаги иктисодиетнинг молиявий хисоботи" (1990 й)

Юкоридаги халкаро бухгалтерия стандартлари турли шароитларда куллаш мумкин булган яхлит, ривожланадиган бухгалтерия хисоби ва хисоботи тизими булиб хисобланади. Халкаро бухгалтерия стандартларини куллаш учун жумхуриятда билимдон ва юкори малакали касбий бухгалтерлар булиши керак.
Ягона бухгалтерия балансининг активида хам, пассивида хам иккитадан булим бор. Баланс чизими куйидагича шаклда тузилади:


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling