Маъруза №4 Моделларнинг таснифланиши. Mоделлар моддий ва идеалга бўлинади


Download 105.2 Kb.
bet1/4
Sana15.11.2023
Hajmi105.2 Kb.
#1777365
  1   2   3   4
Bog'liq
Моделларнинг таснифланиши


МАЪРУЗА №4
Моделларнинг таснифланиши.
Mоделлар моддий ва идеалга бўлинади
Одатда моделлашни иккита катта гуруҳга бўлинади: моддий (предметли, физик) ва идеал (белгили, математик, кибернетик, ахборот).
Агар тадқиқот, “асл нусха”нинг асосий геометрик, физик, динамик ва функционал хусусиятларини (лекин барчаси шарт эмас) таcвирлайдиган моделда олиб борилса, моделлаш предметли деб юритилади.
Идеал моделлаш предметли моделлашдан тубдан фарқ қилади, ва бу моддийга эмас, балки идеалга ўхшашлигига асосланади. Идеал модел вербал, яъни одатдаги сузлар баени куринишида тақдим этилиши мумкин. Кўпинча бу моделлашнинг бошланғич босқичи бўлиб, ундаги омиллар, жараён параметрлари ўртасидаги алока, максад функцияси аниқланади ва ечимни таъминлаши мумкин булган мантиқий амаллар белгиланади.
Вербал модел кейинчалик формаллаштирилиши ва математик муносабатлар шаклида математик моделга киритилиши керакБошқача айтганда, математик модел - бу ўрганилаётган объект, ҳодиса еки жараённинг у еки бу томонларини тавсифловчи формула, функция, тенглама, тенгламалар тизимларидан иборат моделдир.
Математик моделлаш моделлашнинг энг универсал тури ҳисобланади. Бу бир хил математик тавсифга эга бўлган масалаларнинг бутун бир синфини компютердан фойдаланиб ечишга имкон беради; бир топшириқдан иккинчисига ўтиш қулайлигини таъминлайди, ўзгарувчи параметрларни, бошлангич шартлар, кириш йули таъсирларини киритишга; қисмлар буйича моделлаш имконини беради («элементар жараёнлар буйича"). Бундай моделлаш физикдан, хам вақт, хам нарх буйича анча тежамкор бўлади .
Юқорида мураккаб, кўпомилли ва қисқа қилиб айтганда емон ташкиллаштирилган тизимлар учун моделларни ишлаб чиқиш имкониятлари хакида гапирилган эди. Математиканинг замонавий воситалари хали улар учун дискриктив (яъни тавсифли) моделларни қуришга имкон бермайди. Бу модел, инсон мияси, ўсимлик ҳамда ижтимоий муҳит ва бошқа нарсалар у екда турсин, жуда мураккаб машинанинг барча деталларининг ўзаро таъсирини математик тасвирлаш хозирча мумкин булмаган (яъни миқдорий ва сифат жиҳатидан) деб тақдим этилади. Бундай ҳолларда купинча ахборот модели деб юритилувчи моделлар кулланилади. Бундай ҳолатда, ўрганилаётган объектнинг ички структураси умуман кўриб чиқилмайди ва у "Қора қути" куринишида тақдим этилади.
Бундай объектнинг ишлаши х(t) кириш йули таъсирини y(t) чикиш йулига (объектнинг реакцияси, тизимнинг кириш безовталигига) ўзгартириш шаклида тақдим этилади.
Бошкача айтганда, А тизими кириш йули таъсири устида кандайдир узгартиришни амалга оширади, унинг натижасида х(t) функция y(t) га ўзгартирилади.
А ни узгартирилиши ихтиерий куринишда ихтиерий мураккабликда булиши мумкин. Энг оддий холатларда, масалан дастурнинг кириш йули маълумотлари ва унинг ишлаш натижаси.
x(t) функцияни y(t) га айлантирадиган А қоидани оператор деб аталади. Агар А оператори х(t) ва y(t) муносабат буйича аниқланса, у холда ишнинг мазмуни буйича ахборот модели топилади.
Ҳозирги вақтда моделларнинг асосий қисмини математик моделлар ташкил этади. Математик моделларни туркумлаш вариантларидан бири, расмда келтирилган, техник тизимларни тадқиқ этишда фойдаланиладиган модификацияланган схемадан иборат.
Ушбу схемада тақдим этилиш шакли бўйича инвариант, алгоритмик, аналитик ва график моделларга фаркланади.

Download 105.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling