Маъруза №4 Моделларнинг таснифланиши. Mоделлар моддий ва идеалга бўлинади


Download 105.2 Kb.
bet2/4
Sana15.11.2023
Hajmi105.2 Kb.
#1777365
1   2   3   4
Bog'liq
Моделларнинг таснифланиши

Инвариант моделлар одатда алгебраик ёки дифференциал тенгламалар тизимлари куринишида бўлади.
Алгоритмик моделлар алгоритм-хисоблашлар кетма-кетлиги куринишида езилади. Бунга шунингдек , компютер учун дастур алгоритмлари ҳам тегишли.
Аналитик моделлар - берилган катталиклардан изланаетган узгарувчиларнинг аник богланишлари топилган моделдир. Бундай моделлар физик қонунлар асосида ёки дастлабки дифференциал тенгламаларни тугридан-тугри интеграллаш натижасида олинади. Уларга тажриба натижалари асосида олинган регрессия моделлари хам тегишли булади.
График моделлар эквивалент схема, диаграмма, циклограмма, графикалар ва бошқалар куринишида тақдим этилган булади.
Объектларнинг акс эттирилиетган хусусиятларининг табиати бўйича моделлар структур ва функционалларга булинади.
Структур моделлар тизимнинг асосий структур элементлари ўртасидаги алоқаларни тасвирлайди. Уларни одатда жадваллар, матрицалар кўринишида тақдим этилади. Структур моделларнинг элементлари функционал ёки конструктив аломатлари билан фарқланади.
Функционал моделлар-тадкик этилаетган объектларнинг ишлашини тавсифлайдиган ва тенгламалар тизими шаклига эга булган ёки прецедентлар диаграммаси (UML белгиси) куринишида графикли ифодалайдиган моделдир.
Абстрактлаштириш даражасига кўра моделлар микро, мета ва макросатхдаги моделларга фарқланади.
Мета сатхдаги моделлар. Метасатх, илмий-техник изланишлар олиб борилаётган ва техник таклифлар ишлаб чиқилаётган, тадқиқот ёки лойихалашнинг дастлабки босқичларига мос келади. Метасатхнинг математик моделларини куриш учун, морфологик таҳлил ва синтез усуллари, математик мантиқ, автоматик бошкариш назарияси, оммавий хизмат курсатиш назарияси, ўйинлар назарияси, графлар назарияси, ахборот назарияси усулларидан фойдаланилади.
Макросатхдаги моделлар бир жойга тупланган параметрли динамик тизимларни тасвсифлайди. Одатда бу оддий дифференциал тенгламалар тизимлари. Ушбу моделлар техник объект ва унинг функционал элементларининг параметрларини аниқлаш учун фойдаланилади.

Download 105.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling