1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


-расм. Маркетинг фаолиятининг чизмаси


Download 0.58 Mb.
bet11/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

1-расм. Маркетинг фаолиятининг чизмаси


2. Корхонанинг стратегик курси.
Маркетинг – бу бизнес фалсафасидир, бунда истеъмолчилар ва потенсиал истеъмолчилар бизнес стратегиясининг марказ доирасида туради. Ушбу фаолият турларига қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
– истеъмолчиларнинг ва потенсиал истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини аниқлаш;
– маҳсулотнинг оптимал стратегиясини танлаш;
– маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан тортиб то истеъмолчиларгача самарали етказиб беришни (ўтказишни) таъминлаш;
– маҳсулотларни истеъмолчилар сотиб олишларига ишонтириш ва уларни ахборотлар билан таъминлаб бориш;
– сотиладиган маҳсулотлар нархини аниқлаштириб олиш;
– фаолият кўрсатаётган бозорларни кенгайтириш ва янги бозорлар ташкил қилиш учун ҳаракат қилиш.
Тадбиркорга маркетинг нима учун керак?
“Маҳсулотларни сотиш учун маркетинг керак”, деган тадбиркорларнинг анъанавий жавоби, лекин бундай жавоб қониқарли эмас. Бизнинг тадбиркорлар маҳсулотлари сотилмай қолган тақдирдагина маркетинг тадқиқотлари билан шуғулланишни эслаб қоладилар. Ишлаб чиқилган ва сотиб олинган маҳсулотларни сотишда муаммо чиқиб қолганда тадбиркорлар: “Менинг маҳсулотларим яхши-ку, нега уларни сотиб олмаяптилар”, деб маркетинг тадқиқоти билан шуғулланишни ўйлаб қоладилар.
Бундай ёндошиш маркетинг миопиэйси (калта қўллик) ёки маркетингнинг товарлар йўналиши дейилади.
Тадбиркорлар ҳеч қандай қийинчиликларсиз маҳсулотларини сотиб туришган вақтда уни ишлаб чиқариш доим наф келтиради. Бунинг учун йўналишни яхши англаб олиш керак. Бунда истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари қандай эканлигини, уларнинг товарларга нисбатан фикрлари, истеъмолчилар қандай товар ва хизматларни хоҳлайдилар ва қандай нархда сотиб олишлари мумкин деган маълумотларга тадбиркор доим ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан олдин эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Тадбиркор маркетинг фаолиятини тадқиқ қилиш жараёнида истеъмол даражасини ўрганибгина қолмасдан, балки ушбу истеъмолни қондиришга эътиборини қаратиши керак.
Маркетинг мақсади – тақсимотни жонлантириш, мижозни яхши тушуниш ва англаш, товарлар ёки хизматларни истеъмолчига тўғри келишини ўрганишдан иборат.
Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш жараёнида СВОТ таҳлили алоҳида ўрин эгаллайди.
Маркетингни ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни бошқариш ва бозор йўналишидаги савдо-сотиқнинг ягона бир тизими сифатида икки жиҳатдан қараб чиқиш зарур.
Биринчи жиҳати – Маркетинг тадқиқотлари тадбиркорлик фаолиятини бошқаришдаги муайян тафаккур тарзидан иборат, унинг ўзига хос томони шундан иборатки, тадбиркор бозор йўналишида фаолият олиб боради, яъни анъанавий бўлиб қолган сотиш талабларига мослашишдан бозор талабларига мослашишга ўтади. Бу эса бошқарувчилар (менежерлар) ва умуман тадбиркорлик фаолиятидаги янада юқорироқ босқич бўлиб, тадбиркор янги илғор технологияга асосланган ҳолда, технология талаблари билангина чекланиб қолмай, пировард мақсад – бозор талабларига мос келади, бу эса бошқарув соҳасида қарорлар қабул қилиш тарзини кўп жиҳатдан ўзгартириб юборади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техникавий кўрсаткичлари билан бир қаторда унинг истеъмол сифатларини такомиллаштиришга катта эътибор берилади. Бунда ишлаб чиқариш харажатларигина эмас, шу билан бирга бозор нархлари даражаси ҳам эътиборга олинади. Товарни ғилофлаш муайян даражада маҳсулотни сотишни тезлатадиган ва айни пайтда товарларнинг фирма рекламасини кенгайтирадиган муҳим тадбир тарзида баҳоланади. Маркетингни ташкил этиш маҳсулот савдосини назорат қиладиган маркетинг бўлими ва хизматларини барпо этиш билан чекланиб қолмайди. Маркетинг фаолияти тадбиркорнинг ўз маркетинг тизимини ташкил қилиш йўли билан амалга оширилади. Бу тизим эса асосий уч ташкилий бўлимдан ташкил топади: бошқарув, тадқиқот ва назорат бўлимлари.
Тизимнинг бошқарув бўлими – бу маркетингни ташкил этиш билан шуғулланадиган хизматдан иборат, унинг асосий вазифаси – тадбиркорлик фаолиятининг барча бўлинмаларини зарур бозор маълумотлари билан таъминлаш ва уларнинг бозор талабларига тўғри келадиган фаолият олиб боришларига мўлжал олиш билан боғлиқ бўлган жамики ишларни ўзаро мувофиқлаштиришдир.
Тизимнинг тадқиқот бўлими – бозорни, сотишни, ишлаб чиқаришни, нарх-навони, реклама ва бошқа маркетинг фаолияти соҳаларини қамраган ҳолда тадқиқ этишнинг услубий, ахборот йўл-йўриқлари ва тартиб-қоидаларидан иборат.
Тизимнинг назорат бўлими – маркетингнинг мақсадли дастурлари ва уни назорат қилишдан иборат. Бундан кўзланган асосий мақсад – бозордаги мавжуд вазиятлар ва тадбиркорнинг имкониятларига қараб турли даврда стратегия, тактика, тезкор бозор фаолиятини шакллантиришдир.
Иккинчи жиҳат – бу маркетинг бозорида тўғридан тўғри олиб бориладиган фаолият деб юритилади. Агар маркетинг маҳсулотларни сотиш, ишлаб чиқаришни бошқариш тизими сифатида тадбиркорнинг ишончли таянчи ҳисобланса, бозордаги бевосита фаолиятдан иборат бўлган маркетинг тадқиқотлари тадбиркорнинг фаолият юритишини шакллантиради, маркетингнинг турли усул ва воситаларидан ташкил топади ва жамланиб, маркетинг – “мих”ни вужудга келтиради. Унинг асосида “4п” формуласи туради:
1 – нарх (прике);
2 – маҳсулот (продукт);
3 – жой (плаке);
4 – силжитиш (промотион).
Ҳар қандай тадбиркор ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун маркетинг – (мих)ни турли гуруҳлантириш ва кўринишларда қўллайди:

  • маҳсулот сифати ва хизматини такомиллаштириш;

  • мослашувчан нарх сиёсати

  • реклама;

  • савдони кучайтириш;

  • маҳсулотни сотиш шартлари;

  • товар ҳаракати йўллари ва ҳоказолар.

Бунда маркетингнинг бозордаги фаолияти оммабоп шакл ва усуллари йўқ. Ҳар бир хўжалик субекти ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш хусусиятлари ва бозордаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, ўз бошқарув маркетинги ва маркетинг – (мих) моделини ишлаб чиқади.
СВОТ таҳлили ёрдамида бозор бўшлиғини аниқлаш. Стренгтҳс(устунлик), Веакнессес (камчилиги), Опортунитиэс (имкониятлар), Тҳреац (хавф-хатар)
СВОТ таҳлили учун саволлар
С – Устунлик: Маҳсулотимизнинг яхши томонлари; Фаолиятимизнинг бошқалардан кучли томони;
В – Камчилиги: Яхшилаш мумкин эмасми? Компаниямизга яхши эътибор ва ўзгаришларни қандай қиламиз? Ривожланишимизга нима халақит беряпти?
О – Имкониятлар: Бизнесни ривожлантириш учун ташқи муҳит таъсири?
Т – Хавф-хатар: Корхонамиз олдидаги хавфлар; Атроф-муҳит.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling