1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
Бозор ҳарактеристикасини намоён этиш учун таҳлилнинг зарурияти
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
3. Бозор ҳарактеристикасини намоён этиш учун таҳлилнинг зарурияти.
Бозор — 1) сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари; ишлаб чиқариш билан истеʼмолни ўзаро богʻловчи механизм. Бозор обʼекти нафлиги бор товар ва хизматлар, субʼекти эса Бозор иштирокчилари (сотувчи ва ҳаридорлар) бўлиб, улар фирмалар, уй хўжаликлари, давлатнинг ташкилот, идоралари ва бошқалардан иборат. Бозор иштирокчилари товар ва хизматларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан муносабатларга киришадилар. Бозорда товарлар билан олдисотди муносабатлари товар ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш ва пул муомаласи қонунларига биноан амалга оширилади. Бозор иштирокчилари сотувчи ҳамда ҳаридор мақомига эга бўладилар. Бозорда 2 жараён амалга ошади: бири — товарларни сотиш, бунда товар пулга алмашади, яʼни Т—П; иккинчиси — товарни ҳарид этиш, пулни товарга айирбошлаш, яʼни П—Т. Айирбошлаш ихтиёрий ва эркин шаклланган нархларда олиб борилади. Бозор иқтисодиётда ишлаб чиқаришни истеʼмол билан богʻлаш (яратилган товарлар ва хизматлар бозорга чиқади, у ерда сотилгач, истеʼмолга келиб тушади); кийматнинг товар шаклидан пул шаклига айлантириш; ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таʼминлаш (яратилган товарлар ва хизматлар бозорда сотилгач, тушган пулга ишлаб чиқариш учун зарур иқтисодий ресурелар, чунончи асбобускуналар, машиналар, ёкилгʻи, иш кучи сотиб олиниб, ишлаб чиқаришни давом эттириш имконияти яратилади.); иқтисодиётни тартиблаш (нимани, қандай ишлаб чиқариш, ким учун ишлаб чиқариш); мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш сингари вазифаларни бажаради. Бунда талаб ва таклиф, шунга мувофиқ нархнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш юритилади. Талаб ошиб нарх ўсса, ишлаб чиқариш кўпаяди, аксинча, таклиф ошиб талаб камайса, ишлаб чиқариш қисқаради. Бозор ўз иштирокчилари мавқеига қараб эркин ва монопол бозорга ажралади. Эркин бозорда сотувчилар ҳам, ҳаридорлар ҳам кўп бўлиб, нархлар талаб ва таклиф негизида шаклланади. Монопол бозорда озчилик сотувчиларнинг ҳукмронлиги ўрнатилган бўлиб, нархлар фақат шуларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бундай бозорлар рақоботнинг сустлиги ёки умуман бўлмаслиги билан ажралиб туради. Айирбошлаш обʼектининг моддий шакли жиҳатидан олганда истеʼмол товарлари ва хизматлар, ресурслар, меҳнат, молия, интеллектуал товарлар, қуроласлаҳа, ишлаб чиқариш воситалари, инвестиция, қимматли қогʻозлар, илмий гʻоялар, техникавий ишланмалар ва меҳнат (иш кучи) бозорлари мавжуд. Бозор ўз қамров доирасига қараб маҳаллий, минтақавий, миллий ва жаҳон бозорларига бўлинади. Товарларнинг четдан келишкелмаслигига қараб очиқ бозор, ёпиқ бозор (ички бозор) сингари турлари учрайди. Олди-сотди миқдори, яʼни товар айланмаси ҳажмининг ўзгаришига қараб кенгаювчи бозор ва тораювчи бозорга бўлинади. Амал қилиш тарзи жиҳатдан тартибсиз (стихияли), режали ташкил этилган ва бошқариладиган бозорлар мавжуд. Стихияли бозордан тартибли, режали ташкил этилган бозорга ўтиш маданийлашган жамиятга хос. Ҳозир ҳеч бир мамлакатда тартибсиз бозор ҳукмрон эмас, аксинча бошқариладиган бозор етакчи мавқега эга. Иқтисодиёт ўсган сари бозор турлари кўпаяди, чунки сотиладиган товарлар ва хизматлар хилмахил бўлиб боради, ҳаридор ҳам ўз даромади, диди, умуман талабеҳтиёжига қараб табақалашади, бозорда сотиладиган товарлар ва хизматлар суммаси ортиб боради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling