1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Молиявий режа тузиш бўйича мисоллар. Молиявий бизнес режа бўлимларини тузиш бўйича тавсиялар


Download 0.58 Mb.
bet56/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

6. Молиявий режа тузиш бўйича мисоллар. Молиявий бизнес режа бўлимларини тузиш бўйича тавсиялар.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан корхоналарда ишлаб чиқарувчи олдинги техника–саноат режалари, қурилиш режалари, транспорт молия режалари қайси тармоққа эга эканлигига қараб ўз ўрнини бизнес режаларга бўшатиб берди. Бизнес режада бизнес фалсафаси, корхонанинг жорий ва истиқболдаги стратегияси ўз аксини топади.
Иқтисодчилар, тадбиркорлар ва амалиётчилар бизнес режа тайёрлашнинг нафақат муҳим, балки жуда мураккаб эканлигини яхши биладилар. “Бир лаҳзада тайёрланувчи бизнес-режа” китоби муаллифлари Густав Берл ва Пол Киршнернинг “Бизнес режага эга бўлиб, сиз профессионалга айланасиз, сиз учун босадиган қадамингиз аниқ бўлади” деб айтганлиги бежиз эмас. Ҳақиқатдан ҳам, бизнес режа бизнес уммонидаги маёқ, бизнеснинг келажакдаги ҳаётини кўрсатиб турувчи восита ҳисобланади. Бизнес-режани тузишдан олдин ишлаб чиқилиши кўзда тутилаётган товарлар (ишлар, хизматлар)га бўлган талабни баҳолаш лозим. Нима ва кимга сотилишини тушуниб олиш керак. Шундан сўнг лойиҳани ишлаб чиқишга киришиш лозим. Лойиҳалар одатда бир бирини тўлдирувчи муносабатлар ва шерикларнинг имкониятларга асосланган. Баъзи ҳолларда бундай лойиҳаларга доир масалаларни ҳал қилиш учун қўшма корхоналар (ишлаб чиқарувчилар) яратилиб, муайян қўшма назорат асосида айрим тижорат мақсадларига эришиш учун икки ёки бир неча иштирокчиларни бирлаштиради. Бизнесни юритиш учун маблағ талаб этилади. Агар сиз уйда ишловчи маслаҳатчи бўлиб, сизнинг харажатларингиз нолга тенг бўлса ҳам, бизнесингиз сизнинг фаолиятингизни таъминлаш учуч етарли бўлган даромадларни келтиргунча, сиз харажатларнинг муҳим моддаси-кундалик эҳтиёжларингиз учун харажат қиласиз.
Маълумки, тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг муҳим омилларидан бири бизнес ишини режалаштиришдир. Пухта ва пишиқ тузилган бизнес режа нафақат кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратади, балки бизнеснинг барқарорлигини таъминлайди.
Бизнесни режалаштириш бўйича хорижий адабиётлар оқимининг ўсиши бу соҳага маълум бир аниқлик киритиб, унинг илмий услубий асосларини яратди.
Бизнес режанинг уч вазифаси: Бизнес режа ўз моҳиятига кўра, уч муҳим вазифани бажаради. Биринчидан, корхона, фирма ва компаниянинг, шу билан бирга, жамоа аъзоларининг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. Иккинчидан, ҳисоб китоблар, сарф харажатлар, бизнесни ташкил қилиш ва юритишнинг асосий йўналишлари, бирламчи лойиҳанинг амалий ҳаракат дастури шаклига келтирилган ҳужжатдир. Учинчидан, бизнес режа молиялаштириш, кредит ресурсларидан фойдаланиш ва сармоядорларни ҳамкорликка жалб этишдир.
Келтирилган шарҳдан кўриниб турибдики, бизнес режани тузиш зарурати айрим ҳолларда ўз бизнесини яратиш билан, иккинчи ҳолда банк ёки бошқа молия муассасасидан пул олиш нияти билан, учинчидан эса лойиҳани амалга ошириш ва янги корхона яратиш зарурати билан асосланади. Шуни такидлаб ўтиш керакки бизнес режа бошқа корхона ёки фирма шундай қилаётганлиги учун ҳам ишлаб чиқилмаслиги керак. Бизнес-режани тайёрлаш, унинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олиш зарур.
Стратегик моделлаштириш. Асослантирилган, мақсадли бизнес режа тузиш муайян вақт ва маблағ талаб қилади. Чунки ушбу жараён бир нечта босқичларни ўз ичига олиб, молиявий ҳисоб-китоб фаолиятини, бундан ташқари, иқтисодий сосиологик таҳлиллар, маркетинг ва стратегик моделлаштириш каби бир қатор харакатлари ҳам талаб қилади.
Ҳозирги кунда бизнес режа тузиш хизмати нархлари қандай? Буюртма асосида бизнес-режа тузиш лойиҳанинг мураккаблик даражасига қараб-200 минг сўмдан бир неча миллион сўмгача туриши мумкин. Таъкидлаш керакки, сизда туғилган ғояни хеч ким сизчалик яхши билмайди. Шу сабабли бизнес-режа тузиш жараёнида ўзингиз бевосита иштирок этишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Тажрибали мутаҳасисларнинг билдирган фикрларига кўра, бизнес-режа қатор саволларга жавоб бериши лозим. Булар қуйидагилар:
- бизнес-режа бошланғич ғоя ва лойиҳасининг ўзига ҳослиги нимада;
- унда кўзда тутилган маҳсулот ёки хизматга эҳтиёж сезган ва истемолчилар пул тўлашга тайёрми йўқми;
- ишни бошлаш учун (бошланғич) ва ривожлантириш учун (истиқболда) қанча маблағ керак бўлади;
- ушбу бизнеснинг кенгайиши ва ривожланиш имкониятлари қанақа;
- бизнес жараёнида қандай обектив ва субектив қийинчиликлар туғилиши мумкин;
- ушбу қийинчиликларни енгишнинг имкониятлари қай даражада;
- бозордаги вазият: рақобатчилар, ҳамкорлар, шериклар тасири қай даражада;
- жамоа аъзолари, мутаҳасисларни жалб қилиш имконияти қандай?
Шунингдек, бизнес-режага барча даромад манбалари ва ҳаражатлар, корхона қанча ва қачон фойда келтира бошлаши кутилмоқда каби ҳисоб-китобларни ўз ичига олган бўлимларни киритиш лозим.
Бизнес-режа тузилишига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
- инвестисион лойиҳа учун
- ташкилот учун бизнес режа
- кредит олиш учун бизнес режа
- грант олиш учун бизнес режа
Агар сиз бизнес режани ўзингиз тузмоқчи бўлсангиз, биз сизга бошланғич сармояни шакллантиришга кредит олиш учун тузиладиган бизнес режа ҳақида маълумот берамиз. Ҳар қандай жараённинг ўз бандлари бўлгани каби бизнес режанинг ҳам ўз таркибий қисмлари мавжуд.
Бизнес режа таркибий қисми:
Титул варағи;
Мундарижа;
Кириш қисми;
Корхона, бизнесмен ҳақида маълумот; Кредит тарихи, СВОТ
Кредит суммаси, фоизи, муддати, мақсади, кафолати;
Капитал харажатлар жадвали;
Махсулот ёки хизмат;
Ишлаб чиқариш жараёни;
Соҳа анализи, маркетинг, рақобатчилар;
Молиявий режа, графиклар;
Менежмент;
Хулоса – Истиқболлар, кутилаётган натижа ва хавф-хатарлар;
Ҳозирги кунда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар учун бизнес режа ёзишда баъзи бир хато камчиликлар кўзга ташланмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда бизнес-режа ёзиш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган баъзи бир хато камчиликларни келтириб ўтамиз. Бизнес режа ёзиш жараёнида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликлар:
Бизнес-режа ёзиш бизга четдан кириб келди, улар менталитети, турмуш тарзи, режалаштириш жараёни бизникидан фарқ қилади;
Бизнес-режанинг стандарт шакли юк, бу индивидуал ижодий жараён;
Бизнес-режа турларига кўра турли мақсадларни кўзлайди;
Маркетинг қисмига эътибор кам ёки шаблон тариқасида кўрилади;
Бизнес-режа сизга керак, унда ёлғончи рақамлар ишлатманг;
Ортиқча маълумот, исбот ва кераксиз маълумотлар билан уни тўлдирманг;
Тушунарсиз терминлар, илмий иборалар ҳам уни ўқишни қийинлаштиради;
Фойдани ошириб кўрсатиш, харажатлар минимал, фойда максимал бўлиб кетади;
У шахсий фойдаланиш учун ёзилади ва уни ҳаққонийлиги ва реаллиги сиз учун мухим;
У сизнинг интеллектуал мулкингиз, креатив ва ўзига ҳослик, тўлиқ ишланганлиги муҳимдир.
Фаолиятнинг буюк ва самарали бўлиши, унинг бугуни ва келажаги тузилаётган бизнес-режада ўз аксини топар экан, бизнес режа ёзишга доир баъзи тавсияларни келтириб ўтамиз:
Бизнес режа-бизнес ғояни ривожлантириш стратегиясини акс эттиради;
Режа ва режалаштириш жараёнини фарқланг;
Молия ва бухгалтерия терминларини ўрганиб олинг;
Бизнес мақсади ва ривожланиш истиқболларини аниқланг;
Бизнес ғояни айнан баҳоланг (реаллик ва истак);
Бизнес режа рақамларини ҳаққонийлигини таъминланг;
Реаллик ва ҳаётийлик;
Фойдани аниқ кўрсатинг (катта, кичик фойда);
Молиявий қисмини пухта ишланг;
Ўз мижозларини ва бозорни ўрганинг;
Фактларга таянинг ҳаяжон ва тахминларга эмас;
Ўз рақобатчиларингизни ўрганинг

1 1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий сиёсат» 66-банд.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling