1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Узайтирилган қийматни баҳолаш


Download 0.58 Mb.
bet48/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

Узайтирилган қийматни баҳолаш 
Узайтирилган қийматни баҳолашнинг бир неча умумий формула ва амалий йўллари мавжуд. Биринчидан, келинг доимий ўсишга эга бўлган дисконтланган пул оқими формуласини қўллашга ҳаракат қилиб кўрайлик. Бунинг учун йилдаги эркин пул оқимининг катталигини узоқ муддатли ўсиш суръатларини (бизнинг ҳолда 6%) ва дисконтлаш ставкасини билишимиз керак (по битта юқори маошли маслаҳатчининг фикрига кўра, у 10 фоизга тенг). Шунда: 



Еркин пул оқимининг келтирилган қиймати яқин олти йил ичида қуйидагига тенг (бу ерда ва қуйида ҳисоблар млн. долларда, қисқартириш мақсадларида ноллар тушириб қолдирилган): 



ва келиб чиқадики, бизнеснинг келтирилган қиймати: 



Демак, иш бажарилдими? Ҳа, ушбу ҳисоб-китобларнинг техникаси камчиликсиз. Аммо сизни бизнес қийматининг 119 фоизи узайтирилган қийматга тўғри келаётганлиги сизни ҳайрон қолдирмаяптими (яъни, баҳолаш истиқболарида ташқарида)? Бундан ташқари, ҳатто юзаки текширув ҳам узайтирилган қийматнинг катталиги олинган бошланғич маълумотлар бир озгина ўзгарган ҳолда ҳам кучли ўзгаришларга учраётганлигини кўрсатмоқда. Масалан, агар узоқ муддатли ўсиш суръатлари кўрсаткичи сифатида 6 эмас, балки 8 оладиган бўлсак, бизнеснинг қиймати 18,8 млн. доллардан 26,3 млн долларгача ошади.
Бошқача айтганда, бизнесга дисконтланган пул оқими усулида баҳо бериш техник жиҳатдан мукаммал бўла туриб, амалда хато бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Оқил молия менежерлари узайтирлган қийматни бир неча усуллар ёрдамида ҳисоблаган ҳолда доимо ўзларини ҳатолардан суғурта қиладилар. 
Марказий кўрсаткичлар (М/К) коэффисиенти асосида узайтирилган қиймат. 
Айтайлик, сиз етук компанияларнинг аксиялари баҳоларини кузатиш имкониятига эгасиз. Уларнинг катталиги, ҳавфлари ва ўсиш суръатлари сизнинг контактор ишлаб чиқаришингиз учун 6 йилдан кейинги тегишли кўрсаткичларга мос. Шунингдек, айтайлик, ушбу компаниялар, қоидага кўра, ўз аксияларини 11 даражадаги М/К коэффисиенти билан сотишмоқда. Ушбу ҳолда сизда етук контактор ишлаб чиқаришида ҳам нархнинг фойдага нисбати ҳам 11га тенг бўлади, деб ҳисоблашга асос бор. Демак, 


Бозор/баланс қиймати коэффисиенти асосидаги узайтирилган қиймати. Энди тахмин қиламизки, сизнинг таҳлилингизда танлаб олинган етук компаниялардаги бозор/баланс қиймати коэффисиенти тахминан 1,4ни ташкил қилади (бозор/баланс қиймати коэффисиенти деганда бозор аксиясининг унинг баланнс қийматига нибати тушунилади). 
Агар контактор ишлабб чиқарувчининг бозор/баланс қиймати коэффисиенти йилига 1,4 тенг бўлса, унда: 

Кейинги икии усулда ожиз нуқталарни топиш жуда осон. Айтайлик, баланс қиймати қоидага кўра, активлар ҳақиқий қийматининг лчами ҳисобланади. Улар активларнинг юқори инфлясия шароитидаги амалдаги қийматидан анча паст бўлиши ва кўпинча номоддий активлар. масалан дизайн патенти кабиларнинг қийматини умуман акс эттирмайди. Фойда миқдори ҳам инфлясия ёки бухгалтерлик ҳисоби усулини эркин танлаш натижасида ноаниқлашиши мумкин. Ва ниҳоят, сиз ҳеч қачон сизнинг компаниянгизга ҳақиқатдан ҳам ўхшайдиган компанияни қачон учратишингизни билмайсиз. 
Лекин шуни эсда тутингки, пул оқимларини дисконтлашнинг энг асосий мақсади – бозор баҳосини аниқлаш, яъни сармоядорлар бизнес ёки аксия учун қанча тўлашга тайёр эканликларини ианиқлашдан иборат. Сизникига ўхшаган ҳолларда улар қанча тўлашга тайёр эканликларини билиб олган ҳолда сиз қимматли билимга эга бўласиз. Ундан фойдаланишни ўрганинг. Бунинг йўлларидан бири – нарх/фойда ёки бозор/баланс қиймати коэффисиентларига мурожаат қилиш. Ушбу оддий воситалардан усталик билан фойдаланганда баъзан улар дисконтланган пул оқимларини ҳисоблашнинг мураккаб усулларидан кўра яхшироқ натижалар беради.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling