1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


МАВЗУ. Молиявий ҳолатни баҳолаш механизмлари


Download 0.58 Mb.
bet47/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

9 МАВЗУ. Молиявий ҳолатни баҳолаш механизмлари



  1. Корхона молиявий ҳолатини баҳолаш.

  2. Корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятини миқдор ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш.

  3. Молиялаштириш стратегияси.

  4. Баланс ҳисоботи.

  5. Фойда ва зарарнинг истиқболи.

  6. Молиявий режа тузиш бўйича мисоллар.

  7. Молиявий бизнес режа бўлимларини тузиш бўйича тавсиялар.



1. Корхона молиявий ҳолатини баҳолаш. 2. Корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятини миқдор ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш.
Сармоядорлар одатда алоҳида аксияларни сотишади ва сотиб олишади. Компаниялар эса, қоидага кўра, бизнес (корхона) сотишади ва ҳарид қилишади. Масалан, 2001 йилда Диагео компанияси ўзининг Пиллсбурй бўлинмасини Генерал Миллс компаниясига 10,4 млрд. доллларга сотганида ишонсангиз бўладики, ҳам сотувчи, ҳам ҳаридор адашмасдан тўғри нарх белгилаганликларига ишонч ҳосил қилиш учун тунлари билан бедор бўлиб ўйлаб чиққанлигига шубҳа қилмасангиз бўлади. 
Биз ушбу бўлимда кўриб чиққан дисконтланган пул оқими формулаларини ҳам бутун бизнесга, ҳам алоҳида оддий аксияларга нисбатан ҳам қўллаш мумкинки? Ҳеч шубҳасиз қўлласа бўлади. Бунда сиз бир аксияга чиқадиган дивидентни ҳисоблаяпсизми ёки бизнесдаги эркин пул воситалари ялпи оқимини ҳисоблаяпсизми, бунинг фарқи йўқ. Бугунги қиймат ҳамиша муқобил ҳқражатлар бўйича дисконтланган бўлажак пул оқимига тенг. 
Айтайлик, «Шик-енд-блеск» компанияси сизнинг фирмангиздан контактор ишлаб чиқаришини сотиб олишдан манфаатдор эканлиги ҳақида миш-миш тарқалди. Ўз навбатида сизнинг ширкатингиз ҳам ушбу тез ўсаётган бизнеснинг тўлиқ баҳосини олган тақдирда корхонани сотишга тайёр. Ҳамма гап корхонанинг келтирилган баҳосини чиқаришда қолган. 
Баҳолаш истиқболи 
Бизнеснинг қиймати одатда эркин пул оқимининг (ФКФ) то вақтинчалик баҳолаш истиқболига қадар (Н) дисконтланган қиймати қўшимча бизнеснинг ушбу истиқболдан ташқаридаги баҳолаш муддатига олиб келинган тахминий қиймати сифатида белгиланади (бундан кейинги ўринларда – узайтирилган қиймат деб тушунилсин).


Албатта контактор ишлаб чиқариши горизонтдан ташқарида ҳам давом этади, аммо эркин пул оқими тахминини чексиз давом этувчи муддатнинг ҳар бир йили учун тахмин қилиш мақсадга мувофиқ эмас. ПВ ибораси эркин пул оқимларини Ҳ+ 1, Н +2 ва ҳ.к муддатлар учун ҳисоблашга хизмат қилади. 
Баҳолаш истиқболининг муддати кўпинча тахминан танланади. Баъзан раҳбарият фақатгина ҳаммага маълум сана бўлганлиги туфайлигина 10 йилллик баҳолашни амалга оширишга буйруқ беради. Биз ўз мисолимизда 6 йиллик муддатга тўхталамиз, чунки 7 йилда контактор ишлаб чиқаришининг ўсиши узоқ муддатга барқарорлашади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling