1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Молиялаштириш стратегияси


Download 0.58 Mb.
bet49/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

3. Молиялаштириш стратегияси.
Шундай қилиб, узоқ ўйлаганингиздан кейин бизнесни тўлақонли ривожлантириш учун сизга молия маблағлари етмаётганлигини тушуниб етдингиз. Табиийки, бизнесни янада ривожлантириш учун пулни қаердан олиш керак, деган савол туғилади. Савол жуда жўн, лекин, қоидага кўра, ҳамма ҳам унга қониқарли жавоб топа олмайди. Ўзбекистон бозорида молия жалб қилишнинг бир неча йўллари мавжуд бўлиб, уларни ушбу мақолада кўрсатиб ўтамиз. 
БАНК КРЕДИТИ  
Кредит олишнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири. Бугунги кунда мамлакатимизда 30 та банк муассасалари рўйхатга олинган. Бизнинг маслаҳатчиларимиз 15 йирик банкни молия жалб қилиш имкониятлари нуқтаи назаридан таҳлил қилишди. Уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.  
Мавжуд 30 банклардан бирига ҳужжат топширишдан олдин Сиз қуйидаги асосий масалаларни ҳал қилиб олишингиз лозим:  
1. Нимага кредит олишни режалаштираяпсиз?  Бошқача қилиб айтгандакредитга олинган маблағлар нимага йўналтирилади. Банклар, одатда, олинган кредитнинг мақсадли ишлатилишини синчковлик билан кузатиб боришади, шу сабабли банк доимо ҳушёр туриши ва кредитдан фойдаланиш шаффофлигини таъминлаш учун қўлидан келадиган бача нарсаларни қилишини тушуниш лозим.  
2. Қайси банк билан ҳамкорлик қилиш Сизга қизиқарли?  Банклардан бирида ҳисоб рақамингиз бўлиши мумкин, табиийки, номзодлардан бири ушбу банк бўлади. Агар Сизга танишларингизнинг тавсияси маъқул келган бўлса, ушбу молия муассасасини ҳам бориб кўриш мақсадга мувофиқ.. Агар вақтингиз бўлса, кредит бериш шартларини ўрганиш мақсадида бир неча банкларни айланиб чиқиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмаган бўлар эди.  
3. Кредитни қайтариш муддати?   Кредитлаш муддатлари бўйича шартлар деярли барча банкларда бир хил, яъни кредит бир йилгача (қисқа муддатли) ва 1-5 йилгача (узоқ муддатли)муддатга берилади.  
4. Сизни кредит “баҳоси” ва кредит бўйича фоиз ставкаси қониқтирадими?  
Кредитнинг фоиз ставкаси индивидуал ҳал қилинади. Кредитларнинг 2 хили бор:  Имтиёзли кредитлар – бу кредитларнинг фоиз ставкаси Маразий банк қайта молиялаш ставкасида паст бўлади. 2011 йил Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили деб эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистонинг бир қанча банкларида имтиёзли шартларда кредитлар берилмоқда. Имтиёзсиз кредитлар бўйича фоиз ставкалари 20 - 26 % ташкил қилади.  
5. Сизнинг гаров таъминотингиз ёки кафилингиз борми?  Гаров таъминоти сифатида олинаётган кредитнинг 120 % миқдорида юксак ликвидли ҳаракатдаги ёки кўчмас мулк тақдим этиш зарур бўлади. Автотрантпорт маълум талабларга жавоб бериши керак, масалан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун уларнинг ишлаб чиқарилганига камида бир йил бўлган бўлиши зарур.  
Кўпчилик банклар гаров сифатида заргарлик буюмлари ва юридик шахсларнинг ускуналарини ҳам қабул қилишади, лекин бундай гаров индивидуал кўриб чиқилади. Гаров таъминоти сифатида олинаётган кредитнинг 120 % миқдорида баҳоланган бўлиши керак.  
Агар сиз юқорида саналган беш саволга жавоб берган бўлсангиз, кредит олишнинг шартлари билан янада батафсилроқ танишишга тайёр бўлган бўласиз. Қуйида кўпинча такрорланадиган характеристикаларнинг бир қисми келтирилган:  
Валюта – аксар ҳолларда берилаётган кредитларнинг валютаси ўзбек сўмидир. Ҳорижий валютадаги кредитлар фақат компаниянинг маҳсулотни экспорт қилишга сертификати бўлган ҳолдагина берилади. Ҳорижий валютада тушум олиш ҳам мажбурий талаблардан бири саналади.  
Кредитнинг максимал миқдори – қоидага кўра, банклар томонидан бериладиган кредитнинг энг кўп миқдори бўйича чеклашлар кузатилмаган. Бунда барчаси молиялаштирилаётган лойиҳанинг кўлами, шунингдек, гаровга тақдим этилаётган мулкка боғлиқ.  
Фоиз ставкалари – миллий ва ҳорижий валютада кредитлаш бўйича фоиз ставкалари банкдан-банкка фарқ қилиши мумкин. Бизнинг тадқиқотимизга кўра, юридик шахс учун кредит ставкаси миллий валютада ўртача 4%дан 8%гача бўлади. Миллий валютаа кредитлаш бўйича фоиз ставкаси кўпчилик банкларда 18-24% эканлиги кузатилди.  
Ҳорижий валютада кредит 8%дан 20%гача бўлган фоиз ставкаларида берилади. Олдин эслатиб ўтилганидек, ҳорижий валютада кредит олишнинг мажбурий шарти қарзни ёпишдир.  
Кредитлашнинг бошқа шартлари – Тошкент банкларининг деярли барчаси шаклланиб улгурган бизнеслар билан ишлашни афзал кўришади. Стартапларни молиялаш учун кредитлар берилмайди ва кредитни қайтаришнинг энг кам миқдори 1 йилдан ошиқ бўлиши лозим. Кредитни ўтказиш ҳам нақд пул шаклида, ҳам пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Фоизлар ҳар ойда кредитнинг қолган суммаси устига ҳисобланади.  

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling