1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Download 0.58 Mb.
bet51/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

БИЗНЕС ЛИЗИНГ  
Бугунги кунда Ўзбекистонда лизинг компанияларининг сони кўпайиши, шунингдек, лизинг хизматларига талаб кучайиши кузатилмоқда Мамлакатдаги лизинг компанияларидан бирининг ёрдамида лизингга ускуна сотиб олиш ҳа сармоя жалб қилишнинг қизиқарли вариантларидан биридир.  
Лизинг компаниялари кўчмас мулк, ускуна, автотранспорт ва махсус техника харид қилишда лизинг хизматларини кўрсатадилар. Лизинг хизматларига фоиз ставкалари йилига 14%дан 24%гачани ташкил қилади, бирламчи бадал эса, Сиз харид қилаётган мулкнинг 30-50% тенг.  
Агар сиз ускуналарни валюта эвазига Ўзбекистондан ташқаридан ҳарид қилмоқчи бўлсангиз, лизинг хизматларидан фойдаланишни сиз учун энг яхши вариант деб бўлмайди.  
Лизинг муддатлари сотиб олинаётган мулкка боғлиқ бўлиб, ўртача 1-3 йилни ташкил этади.  
Афсуски, Сизнинг бизнесингиз ишлаётганига бир йилдан кам вақт ўтган бўлса, лизинг компаниялари сизнинг кафолатчиларингизни диққат билан ўрганишади ва юқори ликвидли гаров талаб қилишади.  
Лизинг операсияси фоизларидан ташқари, сиз турли комиссион бадалларни (шартномани ўрганиш, рўйхатга олиш, суғурта қилиш ва ҳ.к.) ҳам тўлашга мажбур бўласиз, булар ҳаммаси охир оқибатда лизинг суммасининг 2-5 % ташкил қилиши мумкин. 
Лизинг компаниялари ставкалари ҳақида батафсил маълумотлар билан “Лизинг компанияларининг фоиз ставкалари бўлими” орқали танишишингиз мумкин.  
КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ  
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда юздан ортиқ кредит уюшмалари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг сони ошишда давом этмоқда. Кредит уюшмаларида кредитлар фақат миллий валютада берилади. Кўпинча бериладиган моддий кўмак суммаси 20-40 млн. сўм билан чегараланган. Аммо шундай кредит уюшмалари ҳам борки, уларда бериладиган кредит суммаси чегараланмаган. Уюшма низомидан келиб чиққан ҳолда, кредитлар ўртача бир йилдан икки йилгача бўлган муддатга берилади. 
Кредит уюшмаларида фоиз ставкалари банк ставкаларидан бир-икки баравар юқори ва йилига 70-100% ташкил этади. Гаров таъминоти ҳақида гап кетганда кўпинча 2005 йилдан кейин чиққан автомобилллар, шунингдек, заргарлик буюмлари ва ҳ.к.кўпроқ гаров сифатида қабул қилинади.  
Кўчмас мулк гаров сифатида кўп қўйилмайди, қўйилган тақдирда ҳам асосан нотураржой кўчмас мулклар қўйилади. Бизнинг фикримизга кўра, агар кредит уюшмаси компания ускуналарини гаров сифатида олишга рози бўлса – Сизнинг омадингиз чопгани.  
ФАКТОРИНГ  
Факторинг ҳалқаро ҳисоб-китоб воситаларидан бири бўлиб, МДҲ мамлакатларида ҳам оммалашиб бормоқда. Факторинг шартномасига кўра, банк кредит олган компаниянинг қарзларини узади. Шу йўл билан айланма маблағларнинг етишмаслигининг олди олинади ва товар (ишлар, хизматлар) сотилиши билан харидорнинг унга пул тўлаши орасидаги вақт оралиғи бартараф қилинади.  
Банкларнинг факторингни қўллаш имконияти бўйича аризани кўриб чиқаётганларидаги асосий талаблари – харидорлар билан узоқ мудатли (камида уч ой) муносабатларнинг мавжудлиги ёхуд харидорларнинг таниқли ва тўлов қобилиятига эга эканлигидир (масалан, харидор йирик ва таниқли савдо тармоғи ёхуд алоқа оператори бўлганда).  
Умумий ҳолларда факторинг 90 кунлик муддат билан берилади. 


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling