1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
Фойда ва зарарнинг истиқболи
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
5. Фойда ва зарарнинг истиқболи.
Бизнес режанинг таркибий қисмларидан бири молия режасидир. Молия режада бизнес режа неча йилга тузилганлиги, маблағлар қандай, нима учун ва қайси муддатларда ишлатилиши кўрсатиб берилади. Энг асосийси бизнес режа орқали кичик корхона маблағни қайтариб бериши исботлаб берилади. Бизнес режада молия маблағлари ишлаб чиқаришни реконструксия қилишга, модернизасиялашга ва экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, инновасион технологиялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланса мақсадга мувофиқ бўлади, чунки шундай жараёнлар Ўзбекистон Республикаси молия-банк институтлари томонидан рағбатлантирилади. Молия режада молиявий хисоб китобларнинг методологияси ифодаланади, унда маблағлар (кредит)ни қайтариб бериш кафолатлари айниқса ишонарли ва тўғри кўрсатиб берилиши керак. Банк –молия институтлари кўп холларда инвестисия миқдорининг 60-80% ни молиялаштиради. Агар кичик корхона кўпроқ қисмини ўз маблағлари хисобидан қопласа, демак инвестисия хатарининг бир қисмини корхона ўз зиммасига олади. Бу банк - молия институтлари учун маъқулроқ хисобланади. Фойда ва зарарни прогнозлаш
Бизнесдаги инвестисия харажатлари пул оқимлари жадвалида хам аниқланади ва уни прогноз қилинади. Инвестисия харажатлари ва даромадларини ифодаловчи асосий жадвал бўлиб фойда ва зарарни прогнозлаш жадвали хисобланади. Молия режасида барча даромадлар ва харажатларни аниқ билиш лозим. Биринчи навбатда пул киримлари, унинг манбаларини аниқ хисоблаб олинг. Харажатларни жорий (ишлаб чиқариш) харажатлари ва келгуси (инвестисия харажатларига) ажратиб олинг. Инвестисия харажатларига асбоб – ускуналар, бино ва иншоотлар, транспорт харажатлари, инфраструктура харажатлари каби харажатлар киради. Шунингдек унга кичик корхонанинг (аввало технологиянинг) айланма маблағлари ҳам киради. Технологиядан самарали фойдаланиш учун зарур айланма маблағлар ҳам етарли қимдорда бўлиши режалаштирилиши шарт. Бизнес режанинг методологиясида шу хисоб-китобларни тўғрилиги кўрсатиб беради. Тўғри танланган методология ишонарли хисоб-китибларни келтириб чиқаради. Фойда ва зарарни прогнози шундай асосий жадваллардан биридир. Ушбу жадвални тўлдиришда пул тушумлари шу вақтда (ойда) тушган бўлиши шарт. Пул оқимларини киримида ва чиқимида мумкин бўлган таҳмин ёки эҳтимолни кўрсатиб ўтинг. Бизнес режани ёзишда экспертларнинг таҳмини ёки эҳтимолларидан (инглизча. ассумптион) фойдаланишга тўғри келади. Жумладан пул оқимларини хисоблашда ҳам маълум таҳминлар қилишга тўғри келади:
Рақамларни жадвалга киритишда пул маблағлари олиниши (корхона хисобига тушиши) ёки тўланиши аниқ бўлиши лозим. Ҳар ойнинг якунидаги пул миқдори келгуси ойнинг дастлабки балансига (жадвалдаги 1 қаторга) киритилади. Ҳар ойнинг дастлабки балансида корхонада маблағ мавжуд бўлишига асосий эътиборни қаратинг. Агарда минусли рақам бўлса демак айланма маблағ етишмаслиги ва корхонанинг молиявий ҳолати қийинлашиши мумкин. Молиявий режанинг асосий қисмларидан бири сизнинг корхонангизни молиявий жаҳатдан барқарор корхона эканлигига ишонтиришдир. Бунинг учун молиявий таҳлил қилинади ва корхонанинг ликвидлилиги, рентабеллиги, унумдорлиги каби кўрсаткичлар хисобланади. Шу билан бирга лойиҳанинг турли ўзгаришларга чидамлилиги ҳам таҳлил қилинади. Мисол учун сизнинг корхонангиз ишлаб чиқараётган маҳсулотни бозор нарҳи 20% арзонлашганда, корхонанинг фойда нормаси қандай ўзгаради? Янги рақобатчи пайдо бўлса сизнинг корхонангизни рентабеллиги қанча пасаяди? Шу холатларда ҳам сизнинг корхонангиз кредитни тўлай оладими? Шу каби саволларга аниқ ва ишонарли жавобларни ифодалашингиз керак. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling