1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Download 0.58 Mb.
bet53/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

Б А Л А Н С

АКТИВ

ПАССИВ



Хужалик маблагларининг жойланиши

Сумма



Хужалик маблаглари манбаларининг жойланиши

Сумма

1

2

3

4

5

6




И Узок муддатли активлар







И Уз маблагларининг манбалари







ИИ Оборот активлари







ИИ Мажбуриятлар



Куриниб турибдики, бухгалтерия баланси икки томонли куринишга эга булиб,унинг чап томони актив, унг тамони эса пассив деб номланади. Актив томонида хужалик маблагларининг турлари, жойланиши курсатилса, пассив томонида эса шу маблагларнинг пайдо булиш манбалари ва кандай максадга ишлатилиши акс эттирилади.


Бухгалтерия балансининг иккала томони хам бир канча моддаларга булинади. Бу моддаларнинг хар кайси хужалик маблагларининг еки унинг ташкил топиш манбаларининг иктисодий жихатда бир хил булган, лекин хар хил максадларда фойдаланилаетган курсаткичларни акс эттиради. Демак, бухгалтерия балансининг моддаси деб иктисодий жихатдан бир хил булган хужалик маблагларининг маълум бир тури еки хужалик маблагларининг ташкил топиш манбаини балансда алохида акс эттирувчи курсаткичга айтилади.
Актив томонидаги баланс моддаларининг йигинди суммаси пассив томонидаги баланс моддаларининг йигинди суммасига тенг булиши шарт. Чунки баланснинг актив ва пассив томони хужалик маблаглари икки томонлама акс эттирилади. Баланс моддалари активи ва пассиви конун ва меерий хужжатларга биноан урнатилган гурухлаштириш буйича белгиланган тартибда юритилади, бу нарса корхоналарнинг балансини тузишда хамма вакт хисобга олинмоги керак. Баланс моддаларини гурухлаштириш хужалик маблагларининг максадга мувофик фойдаланишини тула назорат килиш ва корхонанинг фаолиятини тахлил килиш учун имконият яратади.
Бухгалтерия балансини тузишда олдинги бобда курсатиб утилган хужалик маблагларининг ва улар манбаларининг гурухланиши асос булиб хизмат килади. Шунга асосланиб куйидаги корхоналар ягона бухгалтерия балансининг шакли келтирилади.
Баланснинг хар кайси булими узининг иктисодий мазмуни, кандай максадга мужалланганлигига караб, бир хил моддаларида гурухлаштирилган. Булимларнинг ичида муайян хужалик маблаглари еки улар манбаларининг тутган урнига караб баланс моддалари хам маълум тартибда жойлаштирилган. Балансларнинг булимлари ва моддалари тугрисида кейинрок батафсил тасаввур берилган. Лекин шу нарсани курсатиб утиш зарурки, хар бир модданинг номига караб, унинг актив еки пассивга мансублигини тушиниш лозим. Чунки бусиз хужалик маблаглари ва уларнинг манбаларини, шунингдек хужалик жараенларини жорий хисобга олиш асосларини урганиш мумкин эмас.
Актив моддаларининг хусусияти шундаки, улар хужалик маблагларининг таркиби, холати ва жойланишини курсатади. Масалан асосий воситаларнинг таркибини хар бир тури буйича моддий кийматликларни, пул маблагларини ва хаказо. Пассив моддаларида эса хужалик маблагларининг пайдо булиш манбалари ва уларнинг кандай максадга мужалланганлиги акс эттирилади. Масалан, хамма фондлар, корхонанинг турли хил карзлари, жорий йилда олинган фойда ва хоказолар акс эттирилади.
Баланслар узларининг мазмуни ва кандай максадга каратилганлигига караб дастлабки, хисобот ва тугатиш балансларига булинади.
Корхона уз фаолиятини бошлашда дастлабки еки бошлангич баланс тузилади. Бундай баланснинг активида корхонанинг ташкил килиниши пайтида берилган хужалик маблаглари курсатилса, пассивида бу маблаглар кандай маблаглардан ташкил топганлиги курсатилади.
Хисобот баланси корхоналар томонидан хар бир хисобот даври тугаши билан тузилади. Корхоналар ойлик, чорак ва йиллик хисобот балансларини тузадилар. Бу баланслар, одатда, хисобот даврида кейинги ойнинг биринчи кунига булган хужалик маблаглари уларнинг жойланиши ва ташкил этиш манбаларини гурухлаштирган холда курсатади.
Тугатиш баланси корхона тугатилаетган булса, шу тугатилиш кунига булган унинг маблагларини, уларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбаларининг холатини курсатиш учун тузилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling