1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
1-ma\'ruza
Санация
Фаолият йўналишини ўзгартириш Диверсификация- лаш Корхонани қайта ташкил этиш Ихтиёрий тугатиш Мажбурий тугатиш Келишув битими белгилайди. Бу муддат тугатиш эълон қилинган кундан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак. «Тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатишни амалга ошираётган бошқа идора, корхона жойлашган ердаги расмий матбуотда уни тугатиш ва карз берганларнинг даъволарини қабул қилиш тартиби ва муддати тўғрисида эълон беради. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) ана шу эълон билан бир каторда корхонага дебиторлик қарзини ундириб олиш ва қарз берганларни корхона тугатилганлигидан хабардор қилиб, уларнинг даъволарини аниқлаш ишларини бажариши шарт. "Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини бахолайди ва карз берганлар билан хисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни эгалик килувчига ёки тугатиш комиссиясини тайинлаган идорага такдим этади. Тугатиш комиссияси ўз айби билан етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Зарарни ундириб олиш миқдорлари ва тартибини хўжалик суди белгилайди. Қарз берганларнинг даъволарини кондириш. Тугатилаётган корхонага карз берганларнинг даъволари ана шу корхонанинг мол-мулкидан кондирилади. Бунда биринчи навбатда бюджет олдидаги карзлар кондирилади ва тугатилаётган корхона тасарруфида бўлган ерларни қайтадан тиклаш харажатлари копланади. Кредиторлар даъволарини кондириш тартиби ва навбати ҳамда банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги қонуни билан белгиланади. Гаров кўйган хуқуқий шахс корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилган холда, гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш муддатидан катъий назар, гаровдаги мол-мулкдан хак ундириш хуқуқини олади. 1.Даъво қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин аниқланган ва қилинган даъволар биринчи навбатдаги даъволар, шунингдек, белгиланган муддатда маълум қилинган даъволар кондирилгандан кейин корхонанинг колган мол-мулкидан кондирилади. 2.Мол-мулк етишмаганлиги учун кондирилмаган даъволар бекор қилинган деб хисоб қилинади. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга оширган идора) тан олмаган даъволар ҳам, агар карз берувчилар даъвони тўла ёки қисман тан олмаслик тўғрисидаги хабарни олган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ўз талаблари кондирилиши тўғрисида суд ёки хўжалик судига даъво килмаган бўлсалар бекор қилинган деб хисобланади. 3.Корхонани тугатиш чоғида фуқарога шикастланганлиги ёки саломатлигига бошқа хил зарар етганлиги ёхуд ўлими муносабати билан шу корхонадан ундириладиган вақтинчалик тўловларга пул ажратилади. 4.Корхонани тугатиш чоғида меҳнат жамоаси аъзосининг кўшган хиссаси карз берганларнинг даъволари низомда кўзда тутилган шартлари асосида белгиланган ва тартибда кондирилгандан сўнг унга пул шаклида ёки кимматли коғозлар билан берилади. 5.Қарз берганларнинг ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари кондирилгандан кейин колган мол-мулкдан мулкдорнинг кўрсатмасига биноан фойдаланилади. 6.Корхона қайтадан ташкил этилганида унинг хуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ворисларига ўтади. Саноат - моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик, етакчи тармоғидир. Унда меҳнат қуроллари (воситалари), меҳнат буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг кўпчилик қисми яратилади; машина ва механизмларнинг барча турлари, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари ишлаб чиқарилади; ер ости бойликлари қазиб олиш амалга оширилади; минерал, ўсимлик ва хайвон хом ашёсига ишлов берилади, кенг истеъмол моллари тайёрланади ва х.к.лар. Саноат миллий иқтисодиётининг барча тармоқларини ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва бошқа сохалар ривожи саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ. Саноат жамиятнинг етакчи кучи бўлган ишчилар синфини ўзида бирлаштиради. Саноат ривожи туфайли унда банд бўлган ходимларнинг сони кўпаяди, уларнинг билими ва илми, махорати ортади, кадрлар салоҳияти юқори даражага кўтарилади. Саноат сохасида меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури бўлган концентрациянинг юқори даражаси ва шу асосда ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиршнинг илғор усуллари - махаллийлаштириш, ихтисослаштириш ва диверсификациялаш, кооперативлаштириш ва комбинациялаштириш сохасида устунлик қилади. Саноат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни қайта кўришнинг негизи хисобланади. Уни янги техника билан таъминлаш орқали фермер, ширкат, дехқон хўжаликларини ва бошқа шаклларда фаолият кўрсатаётган субъектларни иқтисодий ва маданий жихатдан юқори даражага кўтаришга, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги муҳим тафовутларни йўкотишга, дехкон меҳнатини индустриал меҳнатга айлантиришга ёрдам беради. Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий манбаи, дунёда тинчликни сақлашнинг муҳим омили, мамлакатлар мустақиллигини ва бирдамлигини таъминловчи муҳим сохадир. Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона билан Сўхда олтин, мис, темир, Илокда кўрғошин, кумуш, олтин, Шахрисабзда тоштуз қазиб чиқарилган. Иккинчи жахон урушигача 500 дан ортиқ саноат корхоналари, жумладан, "Ташселмаш", Тошкент тўкимачилик комбинати, Чирчик электрокимё комбинати, Каттакўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Кувасой цемент корхоналари курилди. Нефт ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш, қурилиш саноати махсулотларини тайёрлаш ривож топди. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling