1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)
Корхонани ташкил қилиш тамойиллари
Download 1.87 Mb.
|
2020 маърузаCИМ 1
Корхонани ташкил қилиш тамойиллари
Янги корхонани ташкил килиш куйидаги ташкилий тамойиллар асосида амалга оширилади: корхонани ташкил килиш фикрининг пайдо бўлиши; корхона таъсисчиларини танлаш; таклиф килинаётган махсулотга бозордаги талабни ўрганиш; корхона низом жамғармасини тузиш учун молия манбаларини аниклаш; корхонанинг таъсис хужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш; давлат рўйхатидан ўтиш; мухр, штамп ва бошка реквизитларни тайёрлаш; солик идораларида рўйхатдан ўтиш. Ўзбекистон Республикасининг "Корхоналар тўғрисида"ги конунига асосан, корхоналар мулк эгаси ёки у тайинлаган вакиллик идораси, мехнат жамоаси ёки таъсисчилар гурухининг қарори бўйича белгиланган конун-коидаларга асосан ташкил килиниши мумкин. Корхона жорий ва хисоб-китоб ракамлари очиш ва улар тўғрисидаги холатларни тасдиклаш хукукига эга бўлган, мустакил хукукий шахс макомидаги шўба корхоналари, филиаллар, ваколатхоналар, бўлим ва бошка ташкилий бўлинмаларни ташкил килиши мумкин. Корхона конун хужжатларида белгилаб кўйилган тартибда махсус давлат идораларидан рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил килинган хисобланади ва хукукий макомга эга бўлади. Янги корхона ташкил килишдан асосан куйидаги мақсадлар кўзланади: истеъмолчилар талаб килаётган махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни сотишдан фойда олиш; ишлаб чиқаришга иш билан банд бўлмаган ахолини жалб килиш ва шу оркали иш билан таъминлашдаги ижтимоий муаммоларни хал килиш; ишлаб чиқаришга мавжуд кўшимча ресурсларни жалб килиш; фан-техника ютукларидан фойдаланган холда янги саноат махсулотларини ишлаб чиқариш; якка тарзда ёки хамкорликда фаолият юритиш учун кичик корхона ташкил килувчи алохида фукаролар ёки шахслар гурухи аъзоларининг шахсий эхтиёжларини кондириш ишлаб чиқаришни мустахкамлаш ва ривожлантириш хамда бозор мухитини кенгайтириш. Таъсис хужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги мухим боскичлардан бири хисобланади. Таъсис хужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг хукук ва мажбуриятларини хамда шароитларини ифодалайди. Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи конун хужжатларида икки хил таъсис хужжатлари белгилаб берилган: 1.Корхона Низоми; 2.Таъсис шартномаси. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling