1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Асосий фондларни бахолашнинг куйидаги усуллари мавжуд


Download 1.87 Mb.
bet40/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

Асосий фондларни бахолашнинг куйидаги усуллари мавжуд:
" бошланғич қийматга - асосий воситаларни сотиб олиш учун сарфланган харажатлар, етқазиб бериш,
ўрнатиш каби пул харажатларининг жами киради. Дастлабки бахо асосий фондларнинг фойдаланишга топширган пайтда хисобга олинган дастлабки мувозанат нархини кўрсатади. Мисол. Генератор 1500000сўмга сотиб олинди. Уни корхонага етқазиб бериш учун 100000 сўм, ўрнатиш учун 200000 сўм сарфланди. Генераторларнунг дастлабки тўла нархи - 1800000сўмга тенг.
1500000 + 100000+ 200000 =1800000 сўм
" тикланган қиймати - асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, курилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари) хозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни хисобга олган холда бахолаш. Бахолашнинг бу усули объектнинг бугунги кунда қанча туришини кўрсатади. Мисол: Трансформатор 2017 - йилда 3000000сўмга сотиб олинган, худди шундай трансформатор 2019 - йил январ ойида 2700000 сўмга сотиб олинди. Иккита трансформатор мувозанат қиймати 570000 сўмни ташкил қилади. 2019 - йил январ ойида иккала трансформатор тикланган нархи 5400000 сўм, чунки шу трансформаторнинг бахоси 2700000сўмни ташкил килган эди. Бу бахо асосий фондларнинг маънавий эскирганлигини ва ейилганлигини хисобга олмайди.
" колдик қиймат - асосий фондларнинг эскиришини инобатга олган холда, бирламчи ва қайта тиклаш қийматлари ўртасидаги фарқдир.
Мисол: Трансформатонинг нархи 50000 сўм, ишлаш даври 8 йил у 5 йил ишлаб чиқаришда бўлган.
Трансформаторнинг колдик қиймати - 18750 сўмни ташкил қилади. Трансформатор нинг амортизация ажратмаси 50000/8 = 6250сўм. 5 йил давомида 31250 сўмлик қийматини тайёр махсулотга ўтказган 6250*5 = 31250 сўм. Колдик қиймат 50000 - 31250 =18750 сўм.
Асосий воситаларнинг корхона баланси ва хисоботларида акс эттирилувчи, хисобга олиш қиймати баланс қиймати деб аталади. Асосий воситаларнинг колдик қийматини асосий воситалар баланс қийматидан эскириш суммасини айириб топиш мумкин. Асосий фондларнинг тугатилиш қиймати бу - ишлаб чиқаришдан чикарилган (тугатилган, йўқ қилинган, лом) қийматидир. Иқтисодий кўрсаткичларни хисоблаш учун асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати хисобланади.

бу ерда:
Fo’r - асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати;
Fy.b- асосий фондларнинг йил бошига қиймати (баланс);
Fk - киритилган асосий фондлар қиймати;
Fch - фондларнинг тугатилиш, ишлаб чиқаришдан чикарилиш қиймати;
n1 - асосий фондларни киритилгандан бошлаб ойлар сони;
n2 - асосий фондларни чикарилгандан бошлаб ойлар сони.



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling