Ташкилий-ма`мурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади.Бу усулларга:
бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;
ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш;
кадрларни тўғри танлаш;
буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
топшириқлар ва дериктив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.
Ташкилий-ма`мурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Ташкилий усуллар бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бошқариш функциялари бажарилишининг:
ташкилий барқарорлигини;
интизомлилигини;
мувофиқлилигини;
узлуксизлигини та`минлайди.
Ма`мурий усуллардан:
исте`молчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
хавфли технологиялардан фойдаланиш,зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни тақиқлаш;
одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотларни реклама қилишни тақиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади.
Бошқаришнинг ташкилий-ма`мурий усуллари икки шаклда:
ташкилий та`сир кўрсатиш усуллари;
фармойиш бериш усуллари шаклида намоён бўлади.
Ташкилий та`сир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, я`ни:
ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
ички тартиб-қоидаларни ўрнатиш;
бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.
Фармойиш бериш йўли билан та`сир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг ишлашини жорий та`минлаб туришдан иборат бўлиб, бунга э`лон қилинадиган ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар бериш, ёзма шакилда нашр этилган ёки оғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |