1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Download 1.87 Mb.
bet29/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

Тexнoлoгия – xoм-aшёни қaйтa ишлaш усуллaри вa усуллaри тўғрисидaги фaн сифaтидa йирик мaшинaсoзлик сaнoaтининг ривoжлaниши мунoсaбaти билaн у билaн бoғлиқ рaвишдa пaйдo бўлaди. Ҳoзирги вaқтгa кeлиб, сaнoaт ишлaб чиқaришни тexнoлoгияси билимлaрнинг мустaқил тaрмoғи дaрaжaсигaчa ўсди, жудa кeнг нaзaрий вa aмaлий мaтeриaллaр тўплaди. Тaърифлoвчи фaндaн у вaтaнимиздaги вa ишчилaрдaги кaшфиётлaр вa иxтирoлaргa, илғoр тaжрибaгa aсoслaнгaн aниқ фaнгa aйлaнди.
Тexнoлoгия ишлaб чиқaриш жaрaёнлaрини тaкoмиллaштиришгa oғир вa зeрикaрли дaрaжaдa бир xил мeҳнaтни қисқaртиришгa тaъсир қилaди.
Ишлaб чиқaриш билaн мaнa шундaй яқин aлoқaси нaтижaсидa тexнoлoгия жoнли вa мoддийлaшгaн мeҳнaт xaрaжaтлaригa кeскин тaъсир қилa бoшлaди.
Ишлаб чиқариш жараёни комплекс жараён бўлиб, бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган технологик ва меҳнат жараёнларини ўз ичига олади.
Технологик жараён - бу, меҳнат буюмлари ўзгариши (шакли, ташки кўриниши, катта-кичиклиги, агрегатлик холати, тузилиши ва х.к.)нинг натижаси бўлиб, табиий жараёнларни хам ўз ичига олади. Бундай холда жонли меҳнат иштирок этмайди (масалан, куритиш - куйма, бетоннинг куриши, материал ёки деталлар мойлангандан сўнг атмосфера шароитида куриши), лекин бу жараён маълум даражада кишилар назорати остида олиб борилади.
Меҳнат жараёни - бу, жисмоний ва аклий энергиянинг сарфланиши бўлиб, истеъмол қиймати яратишга каратилгандир.
Ишлаб чиқариш жараёни асосий ва ёрдамчи жараёнларга бўлинади. Шунингдек, хар қандай асосий жараённи хам таркибий қисмларга бўлиш мумкин (махсулотларнинг айрим қисмларини тайёрлаш жараёни параллел ва кетма-кет олиб борилади). Бундай қисмлар асосий махсулотни тайёрлаш босқичи дейилади (хар кайси босқич технологик жихатдан алоҳида ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини ташкил этади). Ишлаб чиқариш жараёнининг босқичи бир-биридан кўлланиладиган технологик усуллар, ускуналарнинг характери ва ходимларнинг ихтисосланиши билан фарқ қилинади. Масалан, саноат корхоналарининг асосий жараёни учта босқичдан иборат: тайёрлаш, қайта ишлаш ва йиғув. Босқичлар айрим операциялардан ташкил топади.
Операция ўзгармас ишлаб чиқариш қуроллари, меҳнат предметлари ва иш жойида амалга оширилади. Буюмларнинг шакли ёки меҳнат буюмларининг кимёвий таркиби бир неча ўринларда ишчилар назорати остида ўзгаришига операция дейилади. Операция ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмидир.
Ишлаб чиқариш жараёни саноат махсулотини тайёрлашдаги ролига караб, асосий, ёрдамчи ва хизмат килувчи жараёнларга бўлинади.
Меҳнат буюмларининг асосий махсулотга айлантирилиши асосий жараён деб аталади. Бундай жараёнларга саноат заводларида куйидагилар киради: тайёрлов босқичида - чўянни ванранкаларда эритиш, деталлар куйиш учун кум колипларни тайёрлаш; ишлов берадиган босқичда - у механизмга асосланган ёки иссиклик йўли билан деталларга ўзига хос хусусият, ўлчов ва сиртки томонга сифатли ишлов бериш; пайвандлашда - деталларни бир тугунга (узелга) йиғиш ёки тамомланган буюмлар - машина ва уларнинг қисмларини ва комплект буюмларни (подшипник, электромотор, асбоблар) йиғиш.
Ёрдамчи жараёнлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади ва махсулот ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнини узлуксиз таъминлайди. Буларга куйидагилар киради: ишлаб чиқаришни асбоб-ускуна билан таъминлаш (штамплар, моделлар тайёрлаш ва уларни таъмирлаш, чархлар ва тиклаш), таъмир бўйича хизмат қилиш (ускуналарни таъмирлаш, модернизация ва турли хил ускуналарга жорий хизмат қилиш), турли хил энергия (электр энергия, буғ, хаво ва х.к.)лар билан ишлаб чиқариш учун хизмат қилиш. Хизмат қилиш жараёнига корхоналарнинг моддий-техника таъминоти, тайёр махсулотни сотиш, транспорт билан хизмат қилиш ва хоказолар киради.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling