Калит сўзлар
Ахборот, шовкин, ахборотни сиқиш, ахборот айланиши, ахборот ресурслари.
Назорат саволлари
1. "Ахборот" тушунчасини аниқланг.
2. Менежерлар меҳнатининг асосий предмети нима?
3. Ахборотни таснифлаш.
4. Ахборот манбаи нима?
5. Перспектив ахборотнинг шакллари қандай?
6. Менежмент аспектлари бўйича маълумотларнинг таснифи.
7. Иқтисодий ахборот турлари.
8. Ахборотга бўлган асосий талаблар.
9. Ахборот тизими нима?
10. Электр энергетикасида ахборот тизимлари.
11. Электр энергетикаси соҳасидаги маълумотларга бўлган махсус талаблар.
12. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи салбий омилларни айтиб ўтинг.
8- мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари (2 соат)
8.1. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш
8.2.Корхона ишлаб чиқариш харажатлари турлари
8.3.Йиллик ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва маҳсулот таннархи
8.4. Иқтисодий элементлар ва калькуляция бандлари бўйича харажатлар
8.5.Участка, цех, ишлаб чиқариш, завод маҳсулотининг таннархи.
8.6.Саноат маҳсулотларининг таннархини пасайтиришнинг манбалари ва
омиллари.
1. Ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш
Хар бир корхона махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Махсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф килинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эхтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли мехнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш харажатлари корхонага махсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган харажатларини куйидагича туркумлаш мумкин:
1. Ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига кўра:
- ишлаб чиқариш харажатлари;
- ноишлаб чиқариш харажатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |