SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
ǀ ISSUE 6
ǀ 2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 1509
ҲУДУДЛАРДА АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК
ДАРАЖАСИНИ ПАСАЙТИРИШНИНГ СТАТИСТИК ИНДИКАТОРЛАР
ТИЗИМИ
Ойдин Олимжонова Холиқова
Вебстр университети магистранти
АННОТАЦИЯ
Мақолада ҳудудларда аҳолининг кам
таъминланганлик даражасини
пасайтиришнинг статистик индикаторлар тизими баён қилиниб ҳамда
такомиллаштирилган кўрсаткичлар келтирилган. Рақамли иқтисодиёт шароитида
ҳудудларни барқарор ривожланишига таъсир этувчи статистик индикаторларни
ишлаб чиқиш босқичлари берилган.
Калит сўзлар: статистика, статистик индикатор,
кам таъминланганлик
даражаси, барқарор ривожланиш, ўта қашшоқлик, камбағаллик даражаси.
SYSTEM OF STATISTICAL INDICATORS OF REDUCTION OF LOW
POPULATION IN THE REGIONS
ABSTRACT
The article describes the system of statistical indicators
of poverty reduction in
the regions and provides improved indicators. The stages of the development of
statistical indicators affecting the sustainable development
of regions in the digital
economy are given.
Key words: statistics,
statistical indicator, low poverty level,
sustainable
development, extreme poverty, poverty level.
Жаҳонда мамлакатлар Минг йиллик ривожланиш Мақсадларга эришиб ва
шу бўйича тўлиқ амалга оширилмай қолган вазифа ҳамда мақсадларга
эришиш
учун жаҳон ҳамжамияти томонидан ривожланишнинг янги босқичларини
белгилаб олиш зарур эди. Шунинг учун, Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг
(БМТ) 70 йиллиги муносабати билан Барқарор Ривожланиш Мақсадлари [1]
(БРМ) расман қабул қилинди. Бу мақсадлардан бири, барқарор шаҳарлар ва аҳоли
яшаш жойлари бўлиб ҳисобланади. 2018 йилда дунё аҳолисининг 55 фоизи, яъни
4,2 млрд. киши шаҳарларда яшаган, 2050 йилга келиб эса шаҳарлар аҳолиси 6,5
млрд. кишига етиши кутилмоқда [2]. Булар эса айнан БРМлари олдига қўйилган
вазифаларни ечган ҳолда амалга ошади.
Ўзбекистонда бугунги кунда ҳудудлар иқтисодиётнини ривожлантиришга
ва мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишини
таъминлаш масалаларига,