Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтиришнинг статистик индикаторлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana25.10.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1719839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ududlarda-a-olining-kam-taminlanganlik-darazhasini-pasaytirishning-statistik-indikatorlar-tizimi

www.scientificprogress.uz
 
Page 1519
 Aҳоли умумий сонидаги ижтимоий нафақа олувчи аҳолининг улуши (16 
ёшгача ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа, оила боқувчисини йўқотганлик 
муносабати билан); 
 Ободонлаштирилган уй-жойда яшовчи аҳоли улуши; 
 Шахсий уй-жойига эга уй хўжаликлари улуши; 
 Бевосита офатлар натижасида ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолганлар ва 
жабрланганлар сони (100 минг аҳолига нисбатан); 
 Табиий офатлар натижасида бевосита иқтисодий йўқотишлар, ЯИМга 
нисбатан (фоизда); 
 2015–2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай таянч 
дастурига 
мувофиқ 
офатлар 
хавфини 
камайтириш 
бўйича 
миллий 
стратегияларнинг мавжудлиги; 
 Офатлар хавфини камайтириш бўйича миллий стратегияларга мувофиқ, 
офатлар хавфини камайтириш бўйича маҳаллий стратегияларни қабул қилган ва 
амалга ошираётган маҳаллий ҳокимият органларининг улуши; 
 Ҳукумат томонидан бевосита кам таъминланганлик даражасини 
камайтириш дастурларига ажратилган ресурслар улуши
 Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя учун давлат 
харажатларининг умумий давлат харажатларидаги улуши
 Ижтимоий ҳимоя учун давлат харажатларининг ЯИМдаги улуши; 
 2 ёшгача болага ғамхўрлик қиладиган оналарга бериладиган 
нафақаларнинг давлат томонидан ижтимоий таъминотга сарфланадиган 
харажатлардаги улуши.
Бу индикаторлар тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб 
борилмоқда. 
БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг таърифига кўра камбағаллик 
деганда одамлар, уй хўжаликлар ва жамоаларнинг ҳимояланмаганлиги, ночорлиги 
ҳамда 
зарурий 
ижтимоий 
хизматлардан 
фойдаланиш 
имкониятининг 
чекланганлиги тушунилади. Яъни, тирикчилик учун зарур бўлган минимал 
эҳтиёжларни қондиришга етарли даромади бўлмаган, оғир касалликка чалинган
ишсиз аҳолини камбағал дейишимиз мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги 
Парламентга мурожаатида камбағалликни қисқартириш давлат сиёсати 
даражасига кўтарилди. Бу борада муваффақиятли халқаро тажрибадан келиб 
чиқиб, камбағалликни қисқартиришнинг таъсирчан воситаларини амалётга жорий 
этиш ҳамда узоқ муддатга мўлжалланган камбағалликни қисқартиш 
стратегиясини ишлаб чиқиш каби қатор вазифалар белгилаб берилди. 
Республикада камбағалликни қисқартириш борасида қисқа ва узоқ 
муддатларга мўлжалланган стратегик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling