Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтиришнинг статистик индикаторлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana25.10.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1719839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ududlarda-a-olining-kam-taminlanganlik-darazhasini-pasaytirishning-statistik-indikatorlar-tizimi

www.scientificprogress.uz
 
Page 1515
15-мақсад. Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан 
оқилона фойдаланишга кўмаклашиш, ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, 
чўлланишга қарши кураш, ерларнинг емирилишини тўхтатиш ва ортга қайтариш, 
биохилма-хилликнинг йўқолиб кетиши жараёнини тўхтатиш. 
16-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва очиқ 
жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил судлов имкониятидан 
фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг 
иштирокка асосланган муассасаларни ташкил этиш. 
17-мақсад. Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик 
доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни 
фаоллаштириш. 
Бу мақсадлар БМТ томонидан берилган мақсадлардан биттага кам, яъни
14-мақсад (Денгиз экотизимларини асраш) мамлакатимизнинг миллий 
мақсадларида акс этмаган. 
Ҳар қандай воқеа-ҳодисани ифодаловчи индикаторлар қарор қабул қилиш 
учун доим муҳим ўринда туради. Улар асосан ижтимоий-иқтисодий фанларга оид 
билимларни, қарорларни қабул қилиш жараёнини бошқариладиган маълумотларга 
айлантириши ва осонлаштириши мумкин. Улар барқарор ривожланиш 
мақсадлари сари тараққиётни ўлчаш ва ҳисоблашда ёрдам беради. 
Бундан келиб чиқиб биз барқарор ривожланиш индикаторларини 
шакллатиришни ўрганишимиз ва уларни тадбиқ этишимиз лозим. Қуйидаги 
расмда эса индикаторларни шакллантириш босқичлари келтирилади. 
1-расм. Барқарор ривожланиш индикаторларини ишлаб чиқиш босқичлари 
Халқаро даражада барқарор ривожланиш индикаторларини қуйидаги 
ташкилотлар ишлаб чиққан, хусусан Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 
www.scientificprogress.uz
 
Page 1516
Ташкилоти, Атроф-муҳит муаммолари бўйича илмий қўмита, Иқтисодий 
ҳамкорлик ва ривожланиш Европа комиссияси каби халқаро идоралар.
Дастлаб БМТда индикаторлар тизимини комплекс ёндашиш орқали 
шакллантириб бошланган. Бирлашган миллатлар ташкилотида 2001 йилда 
барқарор ривожланиш концепциясида 48 та (шундан 15 таси экологик 
индикаторлар) индикатор тасдиқланган [19]. БМТнинг «Мингйиллик ривожланиш 
мақсадлари»да (Millennium Development Goals) атроф-муҳит ифлосланиши 
инсониятнинг саломатлигига салбий таъсири барқарорликни кўрсатувчи омил 
сифатида қаралган. Бундан келиб чиқиб жаҳон мамлакатлари имкон қадар инсон 
салоҳиятини оширишга қаратилган индикаторлар тизими таклиф қилган. 
Индикаторлар ҳолатни, вазиятни, шароитни ва жараёнларни халқ идрок 
этадиган қулай шаклда акс эттириш ҳамда баҳолаш учун аниқланадиган 
кўрсаткичлардир. Индикаторлар кўриш, эштиш, сезиш каби хиллардан иборат. 
Инсонлар ахборотларнинг 90 фоизини кўриб ва эштиб идрок қилгани учун ҳам 
статистик индекслар амалда кўп ишлатилади. Шунинг учун ҳам индикаторларни 
ишлаб чиқишда статистик индекслардан ҳам фойдаланилган. 
«Барқарор ривожланиш» индикаторларини ишлаб чиқаш бўйича БМТ ҳамда 
бошқа халқаро ташкилот ва идоралар қатнашган. Бу индикаторларни ишлаб 
чиқиш учун биринчи навбатда асосий тамойилларни белгилаб олиш лозим. Шу 
нуқтаи назардан қуйидаги тамойилларга амал қилган ҳолда индикаторлар тизими 
ишлаб чиқилган (2-расм). 
Бизнинг фикримизча барқарор ривожланиш индикаторларни статистик 
кузатишлар орқали танлаш ва аниқлашда фойдаланиладиган тамойиллар 
қуйидагича изоҳланади. Мақсадга йўналтирилганлик – барқарор ривожланиш 
индикаторларни статистик кузатиш ва танлаш орқали кўрсаткичларни 
аниқлаштириб тизимлаштириш ва белгиланган мақсадга йўналтириш. 
Репрезентатив – бу статистик танланмада энг муҳим тушунчадир, бу тушунчага 
амал қилиш орқали маълумотлар аниқ, равшан, ишончли ҳамда статистик 
жиҳатдан аҳамиятли бўлади. Оддийлик – кўрсаткичларни аниқлаш, номлаш ва 
бир аниқ тизимга солишда содда ҳамда равшан баён этиш. Даврийлик –
статистика ва эконометрикада бу тамойил жуда муҳим, чунки статистик баҳолаш 
ва эконометрик моделларнинг ишончлилиги даврлар оралиғига боғлиқ. 
Сифатлилик – маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб 
чиқилиши лозим. Аниқлилик – маълумотлар аниқ ишлаб чиқилган базадан иборат 
бўлиши керак. Ишончлилик – олинган маълумотларга хато йўқлиги ҳаққоний ва 
оммавий бўлиши лозим. Бетарафлик – маълумотларни қайта ишлаш ва уларни 
барқарор ривожланиш индикаторлари бўлгангача холислик билан ёндашиш зарур. 
Аниқ баҳолаш – маълумотларни статистик кузатиб танлашда белгиланган 
статистик танлаш усуллари орқали баҳолаш керак. 


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling