Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтиришнинг статистик индикаторлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana25.10.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1719839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ududlarda-a-olining-kam-taminlanganlik-darazhasini-pasaytirishning-statistik-indikatorlar-tizimi

www.scientificprogress.uz
 
Page 1512
Мамлакатимиз олимларидан қуйидагилар ҳам бу тадқиқотга оид ишларни 
олиб борган.
А.Н.Нигматов, Н.С.Шивалдова ва Р.Н.Султонова томонларидан «Барқарор 
ривожланишнинг экологик жиҳатлари» қўлланма [14]. 
С.Мамашокиров ва Э.Усмоновлар томонларидан «Барқарор тараққиётнинг 
экологик хавфсизлик масалалари» қўлланма [15].
А.Нигматов, 
Р.Кулматов, 
А.Расулов, 
Ш.Мухамедов 
томонларидан 
«Барқарор ривожланиш ва унинг тизимли индикаторлари» номли монография[16]. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ходимлари 
Д.Қирғизов ва Д.Бахромова томонларидан ёзилган «Барқарор ривожланиш йўлида 
ижтимоий соҳа статистикаси ислоҳотлари»[17] номли мақола ҳам барқарор 
ривожланиш мақсад ва вазифалар ҳамда статистик индикаторлар ҳақида 
ёритилган. 
Юқорида келтирилган олимларнинг тадқиқотига эътибор берадиган бўлсак, 
уларнинг барчаси барқарор ривожланишнинг асосан саноқли йўналиши бўйича 
тадқиқотлар олиб борган хусусан, экология ёки иқлим ўзгаришларига қарши 
курашиш, барқарор ва ишончли энергия кабилардир. Аммо, ҳозирги куннинг 
долзарб масалаларидан кам таъминланганлик даражасини қисқартириш, соғлик ва 
фаровонлик, сифатли таълим, тенгсизликни қисқартириш ва бошқа мақсадлар 
бўйича тадқиқотлар олиб бориш муҳим ҳисобланади. 
Индикатролар тизимини ишлаб чиқиш жараёнида мутлоқ ва нисбий 
миқдорлар, ўртача миқдорлар, иқтисодий индекслар каби усулларидан кенг 
фойдаланилади. 
Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, самарадорлигини ўсиши ва 
иқтисодий тенгсизликни йўқотиш барқарор ривожланишнинг мақсади сифатида 
бўлиши лозим. 
Ҳудудда ривожланиш потенциалини белгилайдиган ресурс базасининг 
мавжудлиги ва бир вақтнинг ўзида иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий 
ривожланиш ва атроф-муҳитни сақлаш ҳудудларни барқарор ривожлантириш 
асоси ҳисобланади. 
Барқарор ривожланишни қисқача қилиб келажак авлодларнинг ўз 
эҳтиёжларини қондириш қобилиятига зиён етказмасдан ҳозирги замон 
талабларига жавоб берадиган ривожланиш деб айтсак бўлади. Барқарор 
ривожланиш одамлар ва сайёра учун инклюзив, барқарор келажакни барпо этиш 
йўлида келишилган саъй-ҳаракатларни талаб қилади. 
Барқарор ривожланиш индикаторлар тизимининг натижасига эришиш учун 
учта асосий элементни уйғунлаштириш жуда муҳимдир: иқтисодий ўсиш, 
ижтимоий инклюзия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Ушбу элементлар бир-


SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling