Ҳудудларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтиришнинг статистик индикаторлар
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
ududlarda-a-olining-kam-taminlanganlik-darazhasini-pasaytirishning-statistik-indikatorlar-tizimi
www.scientificprogress.uz
Page 1510 айниқса, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ҳудудларни барқарор ривожланишини статистик моделлаштиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги сабабли ҳудудларни барқарор ривожланишини ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий индикаторларни статистик баҳолашга катта эътибор қаратилган. Кўпгина меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, 2020 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясида «БРМ кўрсаткичларини тайёрлаш учун зарур бўлган маълумотларни шакллантириш жараёнларига халқаро стандартлар ва методологияларни жорий этиш; БРМ кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш учун масъул бўлган вазирлик ва идораларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш; БРМ миллий кўрсаткичлари учун методологияларни ишлаб чиқишни аниқ муддатлари кўрсатилган ҳаракатлар режаси ва мониторинг қилиш тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш»[3] каби муҳим вазифалар белгилаб берилгани ҳам муаммони аҳамиятини янада оширади. Ушбу вазифаларнинг самарали ижроси республикада биринчидан, рақамли иқтисодиётни кенг қамровли статистик индикаторлар орқали ривожлантиради, иккинчидан, ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаб ва моделлаштиришни талаб этади. Ҳудудларнинг барқарор ривожланиш салоҳиятидан келиб чиқиб, стратегик тадқиқотлар олиб бориш ва бу орқали рақамли иқтисодиёт тизимини яратиш лозим ҳамда рақамли иқтисодиётни барқарор ривожланишини статистик индикаторлар тизимини ишлаб чиқиш каби вазифалар мақоланинг долзарблигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сонли фармон ва 2020 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ – 4796- сонли ҳамда 2020 йил 20 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ – 4699-сонли қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМ-841-сонли қарори ва мақола мавзусига доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Барқарор ривожланиш ҳамда унинг биринчи мақсади барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш бўйича жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида ижтимоий-иқтисодий жараённинг глобаллашуви билан ажралиб туради, бу бир томондан иқтисодий ўсиш SCIENTIFIC PROGRESS VOLUME 2 ǀ ISSUE 6 ǀ 2021 ISSN: 2181-1601 Uzbekistan Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling