1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни


Download 1.87 Mb.
bet97/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

3. Бошқарув қарорлар, уларнинг усуллари ва уларни қабул қилиш жараёни
Қарор- бу умумий мақсадлар йўналишида имкониятлардан бирини танлашдир.
Бошқарув қарори - бу бошқарув фаолиятини охирги натижасидир. Агар бошқарувда мехнат предмети ахборот бўлса, унинг мехнат (натижаси) махсулоти-бошқарув қароридир.
Бошқарув қарори- муаммоли вазиятни ҳал этиш учун ёзма ёки оғзаки шаклда ифода этилган ва амалга ошириладиган,қайд этилган бошқарув фаолиятидир.Ёки, бошқарув қарори бошқарув тизими (менежмент)нинг аниқ мақсадга эришишда башорат этиш, оптималлаштириш, иқтисодий асослаш ва таҳлил этиш натижаси ва кўпгина муқобил вариантлардан бирини танлашдир. Бошқарув қарори - корхона олдида турган мақсадлар ва миссиясини амалга ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда юзлаб, минглаб инсонлар ўз эхтиёжларини қондиради, мавқеига эга бўлади, хар томонлама ўсади ва умуман жамият ўсади.
Қарор ишлаб чиқиш ва қабул қилиш - бу шундай бошқарув фаолиятининг асосий шаклики, у рахбар мехнатининг мазмуни, унинг жамоага мақсад сари йўналтирилган харакат жараёнидир.
Бошқарув қарори икки холатда ишлатилади:
биринчи холатда -кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув хужжати, қабўл қилинган харакат режаси, қарор қилиш ва бошқалар .
бошка холатларда - бу бир неча вариантлардан битта ма`қул вариантли танлаш. Қарор пишиб этилган муаммо мавжуд бўлганда қабўл қилинади.
Бошқарув қарорлари элементлари

  • Вазифа

  • Восита

  • Жавобгарлик

  • Муддат

Бошқарув қарорларини асосий таркибий қисмлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Мақсадлар

  • Масалалар

  • Масалаларни эчиш усуллари (технология)

  • Ресурсларга нисбатан талаблар

  • Қарорнинг та`сир доираси

  • Қарорнинг бажарилиш муддатлари

  • Қарорни амалга оширилиш механизмлари (масалалар структураси)


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling