1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари


Download 1.85 Mb.
bet1/24
Sana23.04.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1392925
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1 mavzu

1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари

Режа

  • Корхоналар моҳияти ва фаолиятнинг асоси
  • Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
  • Корхона фаолиятининг ички ва ташқи муҳити

1. Корхоналар моҳияти ва фаолиятнинг асоси

  • Корхона – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бош бўғини бўлиб, унда илмий иқтисодиётнинг асосий иқтисодий масалалари ҳал этилади.
  • Маҳсулотлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш муайян технологик жараёнлар, меҳнат қуроллари материаллари, одамларнинг билими ва кўникмалари ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациялашга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириладиган тизимга айтилади.
  • Корхона иш ўринларини беради, иш ҳақи тўлайди, солиқлар тўлаш йўли билан давлат ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда қатнашади.
  • Айнан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчини ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқаси амалга оширилади.
  • Корхона ўз фаолиятини ўзи бошқаради, ишлаб чиқарилган маҳсулотни олинган соф фойдани солиқ ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг қолган қисмини тасарруф этади.
  • Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти, хилма-хиллиги, хом ашё етказиб берувчилар ва ҳаридорлар нархларни шакллантириш, ресурслардан тежамли фойдаланиш, кадрларни қўллаш, юқори унумли техника ва технологиядан фойдаланиш масалалари ҳал этилади.

Корхона фаолиятининг самарадорлиги ишлаб чиқаришни қуйидагича ташкил этиш шаклларига эга:

  • Корхона фаолиятининг самарадорлиги ишлаб чиқаришни қуйидагича ташкил этиш шаклларига эга:
  • Концентрациялаш, бир жойга жамлаш;
  • Ихтисослаштириш;
  • Кооперациялаш;
  • Ишлаб чиқаришни мураккаблаштириш каби усуллардан фойдаланишга боғлиқ.
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан, корхона бу - ҳуқуқий шахс мақомига эга, мустақл равишда хўжалик фаолияти юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли бўлган мол-мулкидан фойдаланиш асосида истеъмолчилар (харидорлар) талабини қондириш ва даромад (фойда) олиш мақсадида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқаради ва сотади ёки айирбошлайди.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling