1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари


Кичик корхона ҳисобланади


Download 1.85 Mb.
bet8/24
Sana23.04.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1392925
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
1 mavzu

Кичик корхона ҳисобланади:

  • Кичик корхона ҳисобланади:
  • енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебел саноати ва қурилиш материаллари саноатида 100 кишигача ишлайдиган;
  • машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида 50 кишигача ишлайдиган;
  • фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш хамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида 25 кишигача ишлайдиган корхоналар.
  • Ихтисослашув даражасига кўра, корхоналар ихтисослашган, универсал ва аралаш корхоналарга бўлинади. Ихтисослашган корхоналар қаторига номенклатураси чекланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, универсал корхоналар қаторига турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, аралаш корхоналар таркибига эса ихтисослашган ва универсал корхоналар ўртасидаги оралиқ гуруҳни ташкил қилувчи корхоналар киритилади.

Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усулларига кўра, корхоналар ишлаб чиқаришнинг оқим, партияли ва доналаб ишлаб чиқариш усуллари устувор турувчи корхоналарга бўлиниши мумкин.

  • Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усулларига кўра, корхоналар ишлаб чиқаришнинг оқим, партияли ва доналаб ишлаб чиқариш усуллари устувор турувчи корхоналарга бўлиниши мумкин.
  • Ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасига кўра, корхоналар тўлиқ ва қисман автоматлаштирилган ёки механизасиялаштирилган, қўл-машина ва фақат қўл меҳнатига асосланган корхоналарга бўлинади.
  • Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш мамлакатимизда янги ташкилий-ҳуқуқий турдаги - қўшма, ижара, ҳиссадорлик, хусусий, оилавий, кооператив ва бошқа корхоналарнинг пайдо бўлишига олиб келди.
  • Интеграция жараёнларини амалга оширувчи корхоналар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
  • ресурслардан янада самаралироқ фойдаланишга эришиш;
  • кооперация асосидаги алоқаларини янгилаш ва мустаҳкамлаш;
  • мамлакатдаги корхоналарнинг ташқи бозорга чиқиши;
  • ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг янги шаклларини жалб этиш;
  • ички ва ташқи бозордаги рақобатда муваффақият қозониш мақсадида нарх ва сотиш бўйича ягона сиёсат юритиш.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling