1.Даъво қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин аниқланган ва қилинган даъволар биринчи навбатдаги даъволар, шунингдек, белгиланган муддатда маълум қилинган даъволар кондирилгандан кейин корхонанинг колган мол-мулкидан кондирилади. - 1.Даъво қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин аниқланган ва қилинган даъволар биринчи навбатдаги даъволар, шунингдек, белгиланган муддатда маълум қилинган даъволар кондирилгандан кейин корхонанинг колган мол-мулкидан кондирилади.
- 2.Мол-мулк етишмаганлиги учун кондирилмаган даъволар бекор қилинган деб хисоб қилинади. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга оширган идора) тан олмаган даъволар ҳам, агар карз берувчилар даъвони тўла ёки қисман тан олмаслик тўғрисидаги хабарни олган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ўз талаблари кондирилиши тўғрисида суд ёки хўжалик судига даъво килмаган бўлсалар бекор қилинган деб хисобланади.
- 3.Корхонани тугатиш чоғида фуқарога шикастланганлиги ёки саломатлигига бошқа хил зарар етганлиги ёхуд ўлими муносабати билан шу корхонадан ундириладиган вақтинчалик тўловларга пул ажратилади.
- 4.Корхонани тугатиш чоғида меҳнат жамоаси аъзосининг кўшган хиссаси карз берганларнинг даъволари низомда кўзда тутилган шартлари асосида белгиланган ва тартибда кондирилгандан сўнг унга пул шаклида ёки кимматли коғозлар билан берилади.
- 5.Қарз берганларнинг ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари кондирилгандан кейин колган мол-мулкдан мулкдорнинг кўрсатмасига биноан фойдаланилади.
- 6.Корхона қайтадан ташкил этилганида унинг хуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ворисларига ўтади.
- Саноат - моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик, етакчи тармоғидир. Унда меҳнат қуроллари (воситалари), меҳнат буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг кўпчилик қисми яратилади; машина ва механизмларнинг барча турлари, бино ва иншоотларнинг конструктив элементлари ишлаб чиқарилади; ер ости бойликлари қазиб олиш амалга оширилади; минерал, ўсимлик ва хайвон хом ашёсига ишлов берилади, кенг истеъмол моллари тайёрланади ва х.к.лар.
Do'stlaringiz bilan baham: |