1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари


Download 1.85 Mb.
bet15/24
Sana23.04.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1392925
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
1 mavzu

«Тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатишни амалга ошираётган бошқа идора, корхона жойлашган ердаги расмий матбуотда уни тугатиш ва карз берганларнинг даъволарини қабул қилиш тартиби ва муддати тўғрисида эълон беради. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) ана шу эълон билан бир каторда корхонага дебиторлик қарзини ундириб олиш ва қарз берганларни корхона тугатилганлигидан хабардор қилиб, уларнинг даъволарини аниқлаш ишларини бажариши шарт.

  • «Тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатишни амалга ошираётган бошқа идора, корхона жойлашган ердаги расмий матбуотда уни тугатиш ва карз берганларнинг даъволарини қабул қилиш тартиби ва муддати тўғрисида эълон беради. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) ана шу эълон билан бир каторда корхонага дебиторлик қарзини ундириб олиш ва қарз берганларни корхона тугатилганлигидан хабардор қилиб, уларнинг даъволарини аниқлаш ишларини бажариши шарт.
  • "Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини бахолайди ва карз берганлар билан хисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни эгалик килувчига ёки тугатиш комиссиясини тайинлаган идорага такдим этади. Тугатиш комиссияси ўз айби билан етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Зарарни ундириб олиш миқдорлари ва тартибини хўжалик суди белгилайди.
  • Қарз берганларнинг даъволарини кондириш.
  • Тугатилаётган корхонага карз берганларнинг даъволари ана шу корхонанинг мол-мулкидан кондирилади. Бунда биринчи навбатда бюджет олдидаги карзлар кондирилади ва тугатилаётган корхона тасарруфида бўлган ерларни қайтадан тиклаш харажатлари копланади. Кредиторлар даъволарини кондириш тартиби ва навбати ҳамда банкрот бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги қонуни билан белгиланади. Гаров кўйган хуқуқий шахс корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилган холда, гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажариш муддатидан катъий назар, гаровдаги мол-мулкдан хак ундириш хуқуқини олади.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling