" корхона таъсис хужжатлари (Низом ва таъсис шартномаси)нинг нотариал тасдикланган йиғими тўланганлиги тўғрисида банк тўлов хужжати; - " корхона таъсис хужжатлари (Низом ва таъсис шартномаси)нинг нотариал тасдикланган йиғими тўланганлиги тўғрисида банк тўлов хужжати;
- " шаҳар (туман) хокимликларининг ваколатли органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувохнома;
- " мухр ва штамп эскизлари (уч нусха).
- Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган хужжатлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимига шахсан ёки почта орқали топширилиши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтиш учун корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарор, корхона Низоми (таъсис шартномаси) ва Вазирлар Махкамаси томонидан белгилаб берилувчи хужжатлар такдим этилади. Рўйхатга олиш 30 кун мобайнида амалга оширилиши лозим.
- Рўйхатга олиш учун куйидаги хужжатлар талаб килинади:
- " корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза;
- " таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарор;
- " корхона Низоми;
- " таъсис шартномаси ёки корхонани ташкил килиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган Низом жамғармасининг камида 50% микдоридаги кисми тўланганлигини тасдикловчи хужжат;
- " Давлат божини тўлаганлик хакида гувохнома;
- " Монополияга карши муассасанинг корхонани ташкил килишга розилигини тасдикловчи хужжат;
- " Давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш кўмитаси ёки унинг куйи идоралари розилиги хақидаги хужжат.
Ишлаб чиқаришнинг барқарор эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов қобилиятининг йўқолиши корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил қилишга асосий сабаб. - Ишлаб чиқаришнинг барқарор эмаслиги, молиявий қийинчиликлар, сурункали зарар кўриш ва тўлов қобилиятининг йўқолиши корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил қилишга асосий сабаб.
- Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, кўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни тузишга ваколатли бўлган идоралар қарорига биноан, ёхуд суд ёки хўжалик судининг қарорига биноан амалга оширилади. Синган корхоналарни тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тартибга солинади.
- 1. Корхона олти ой мобайнида молиявий - хўжалик фаолиятини амалга оширмаган такдирда тугатилади ва солиқ органлари такдимномасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлиги ҳамда жойлардаги давлат хокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатидан чикарилади.
- 2. Корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида ишдан бўшатилаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ уларнинг хуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишига кафолат берилади.
- 3. Корхона давлат рўйхати реестридан чикариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган хисобланади.
- 4. Корхона бошқа корхона билан кўшилган тақдирда мазкур корхоналарнинг ҳар бирига тааллуқли барча мулкий хуқуқлар ва мажбуриятлар кўшилиши натижасида вужудга келган корхонага ўтади. Бир корхонанинг бошқа бир корхонага кўшилиши чоғида унинг барча мулкий хуқуқлари ва мажбуриятлари кўшиб олган корхонага ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |