1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари


Download 1.85 Mb.
bet10/24
Sana23.04.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1392925
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
1 mavzu

Таъсис хужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги мухим боскичлардан бири хисобланади. Таъсис хужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг хукук ва мажбуриятларини хамда шароитларини ифодалайди.

  • Таъсис хужжатларини тайёрлаш корхонани ташкил этиш ва кейинги фаолият юритиш жараёнидаги мухим боскичлардан бири хисобланади. Таъсис хужжатлари фаолият юритувчи корхоналарнинг хукук ва мажбуриятларини хамда шароитларини ифодалайди.
  • Корхоналар фаолиятини тартибга солувчи конун хужжатларида икки хил таъсис хужжатлари белгилаб берилган:
  • 1.Корхона Низоми;
  • 2.Таъсис шартномаси.
  • Таъсис хужжатлари
  • Низом асосида ёки факат таъсис шартномаси асосида, бир вактнинг ўзида Низом ва таъсис шартномасига асосан фаолият юритиш мумкин.
  • Корхонанинг таъсис шартномаси келишув асосида тузилади, Низом эса таъсисчилар томонидан тасдикланади.
  • Корхона Низоми асосий таъсис хужжати бўлиб, унда корхонанинг ташкилий хукукий шакли, номи ва манзилгохи, Низом жамғармасининг микдори, даромадларининг таркиби ва таксимланиш тартиби хамда корхона фондларини ташкил килиш тартиби, корхонани тугатиш ва кайта ташкил килиш тартиби кўрсатилиши шарт. Корхона Низоми унинг хукукий макомини, хукук ва мажбуриятларини белгилаб беради. Корхона тўғри ва тўлик тайёрланган Низом асосида махаллий хокимият идораларида рўйхатга олинади, кейин ўз мухрига эга бўлади ва бошка хисоб раками очиш хукукини кўлга киритади. Ўз мухри ва хисоб ракамига эга бўлмаган корхона хукукий шахс хисобланмайди ва мустакил корхоналар каторига кирмайди.

Таъсис шартномаси корхонанинг ташкил килиниши ва якка тарзда ёки хамкорликдаги фаолиятининг бошланишини тавсифловчи хужжатдир.

  • Таъсис шартномаси корхонанинг ташкил килиниши ва якка тарзда ёки хамкорликдаги фаолиятининг бошланишини тавсифловчи хужжатдир.
  • Таъсис шартномасида корхонани ташкил килиш тартиби, даромад ва харажатларни катнашчилар ўртасида таксимлаш шартлари, иштирокчиларни корхона таркибидан чиқариш фаолият тартиби белгилаб кўйилади.
  • Корхона мулкини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Низом ва Таъсис шартномасининг мухим кисми хисобланади.
  • "Корхоналар тўғрисида"ги конунга асосан куйидагилар корхона мулкини шакллантиришнинг манбалари хисобланади:
  • "таъсисчиларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари;
  • "махсулот сотишдан ва бошка турдаги фаолиятдан олинган даромадлар;
  • "кимматбахо коғўзлардан олинган даромадлар;
  • "банклар ва бошка кредиторлардан олинган кредитлар;
  • "бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал кўйилмалар;
  • "корхона, ташкилот ва фукароларнинг беғараз ва хайрия бадаллари, шунингдек,
  • "алмашиш, мерос ва совға тарикасида олинувчи мулк;
  • "конун билан такикланмаган бошка манбалар.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling