2. Меҳнат ресурсларининг таркиби ва тузилиши
Меҳнат ресурларини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат (расм 6.1):
Меҳнат ёшидаги меҳнатга қобилиятли аҳоли – яъни амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ёш чегаралари оралиғида шахслар ва II гуруҳ ишламаётган ногиронлардан ва ишламаётган, ёши бўйича имтиёзли шартлар асосида пенсия олаётган фуқаролардан иборатдир.
Меҳнат ёшидан ўтган ишлаётган шахслар ва ишлаётган ўсмирлар меҳнат ёшига етмаган шахслар.
Меҳнат ресурслари
Меҳнат ёшидаги меҳнат қобилиятли аҳоли
Ишлаётган пенсионерлар ва ўсмирлар
Меҳнат ёшидаги меҳнат қобилиятли аҳоли
Меҳнат ёшидаги меҳнат қобилиятли аҳоли
Иқтисодиётнинг ҳамма тармоқлари ва соҳаларида иш билан банд бўлганлар
Иш билан банд бўлмаган, ишга жойлашишга мухтож бўлганлар
6.1.-расм. Меҳнат ресурслари
Иқтисодий фаол аҳоли (иш кучи) – бу аҳолининг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ўз ишчи кучини таклиф этишни таъминлайдиган қисми. Иқтисодий фаол аҳоли сони иш билан бандларни ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларни ўз ичига олади.
Иш билан бандлар: а) пул билан тўланадиган ёки натура ҳолидаги ҳақ эвазига ёлланиб, шунингдек, ўз фаолияти эвазига қанча муддати ҳақ ёки даромад олишдан қатъий назар, фойда ёки оилавий даромад олиш учун ёлланмасдан ҳафтасига камида 2 соат мобайнида иш бажарганлар; б) касаллиги ёки жароҳатланганлиги туфайли, беморларга қараб туриш учун; йиллик меҳнат таътили ёки дам олиш кунларида; ўз иш жойидан ташқарида таълим олганлиги учун; маъмурият ташаббуси билан таъминоти сақлаб қолинган ёки сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган ва бошқа шунга ўхшаш сабаблар билан вақтинча ишда бўлмаганлар; в) оилавий корхонада ҳақ олмасдан иш бажарган шахслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |