1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари
Download 448.47 Kb.
|
opwi soha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субсидия –бу давлат томонидан аниқ мақсад йўлида ишлатиш учун қайтариб олмаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағи. Субсидиялар
Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади.Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил бўлади:
умумжамият манфаатлари; жамоа манфаатлари; шахсий манфаатлар. Умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида қуйидаги иқтисодий бошқарув усулларига э`тибор берилади: корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш; хўжаликларни пировард натижаларга биноан моддий рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш; молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш; бахо,фойда, солиқ, рентабеллик, рақобат ва ҳ.к. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатларни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир. Бошқарилувчи об`ектга иқтисодий усуллар орқали кўрсатиладиган та`сир корхоналарни: жиддий режалар қабул қилишга; меҳнат ва молия ресурсларидан янада унумлироқ фойдаланишга; янги технологияларни жорий қилишга; меҳнат унумдорлигини оширишга; рақобатбардош маҳсулотлдарни ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи ва да`ват этувчи бўлиши керак. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари жумласига: кредит ва фоиз ставкалари; солиқ ва солиқ юки; бож тўловлари; субсидия ва санация; литсензия; трансферт тўловлари; нарх-наво ва ҳ.кҳ киради. Субсидия –бу давлат томонидан аниқ мақсад йўлида ишлатиш учун қайтариб олмаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағи. Субсидиялар: иқтисодиётни диверсификатсиялаш; экспорт-импортнии мувозанатлаштириб туриш; инноватсия; айрим худудларга ёрдам бериш; конверсия (ҳарбий ишлаб чиқаришдан ҳалққа керакли товар ишлаб чиқаришга ўтиш) мақсадида ажратилади. Субсидия: жаҳон бозорида миллий манфаатни химоя қилиш; дунё бозорида нарх пасайган шароитда товар экспортини тўхтатиб турган фирмаларга мадад бериш; зарур иш билан шуғилланувчи, лекин янги, ҳали молиявий заиф фирмаларни қўллаб-қувватлаш; давлат дастурлари ва тавсияларига биноан иш юритаётган фирмаларни сийлаш учун берилади. Санация – иқтисодиёт учун аҳамияти катта корхоналарни танг ҳолатидан чиқариб, уларнинг нормал ишлаб туришини та`минлаш ҳамда корхоналарни оммавий банкрот бўлишига йўл бермасдан, рақобатчи корхоналар сонини керакли ме`ёрда сақлаб туриш мақсадида малга оширилади. Санациялаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: корхона қарзини кечиб юбориш ёки уни ўзгалар ҳисобидан тўлаш; қарзни тўлаш муддатини кечиқтириш; қарз учун берилган фоизни камайтириш ёки умуман фоиз олмаслик; корхонага солиқдан энгиллик бериш; солиқни кредитга айлантириш; корхонага буюртма бериб, унинг ҳақини олдиндан тўлаш; субсидия ажратиш; корхонага экспорт юзасидан имтиёзлар бериш. Давлатнинг Санациядаги иштироки икки шартни ҳисобга олади. корхонанинг миллий ва худудий иқтисодиёт учун аҳамияти катта бўлиши керак; корхонанинг танг аҳволга тушиб қолишига унинг ўзига боғлиқ бўлмаган бошқа об`ектив сабаблар бўлиши лозим. Download 448.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling