одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотларни реклама қилишни тақиқлаш каби
соҳаларда фаол фойдаланилади.
Бошқаришнинг ташкилий-ма`мурий усуллари икки шаклда:
ташкилий та`сир кўрсатиш усуллари;
фармойиш бериш усуллари шаклида намоён бўлади.
Ташкилий та`сир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, я`ни:
ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;
ички тартиб-қоидаларни ўрнатиш;
бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона
нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.
Субсидия –бу давлат томонидан аниқ мақсад йўлида ишлатиш учун
қайтариб олмаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағи.
Субсидиялар:
иқтисодиётни диверсификатсиялаш;
экспорт-импортнии мувозанатлаштириб туриш;
инноватсия;
айрим худудларга ёрдам бериш;
конверсия (ҳарбий ишлаб чиқаришдан ҳалққа
керакли товар ишлаб
чиқаришга ўтиш) мақсадида ажратилади.
Санация – иқтисодиёт учун аҳамияти катта корхоналарни танг ҳолатидан
чиқариб, уларнинг нормал ишлаб туришини та`минлаш ҳамда корхоналарни
оммавий банкрот бўлишига йўл бермасдан, рақобатчи корхоналар сонини
керакли ме`ёрда сақлаб туриш мақсадида малга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: