5-мавзу. КОРХОНАНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ
Режа
1. Меҳнат
ресурсларини таснифлаш
2. Меҳнат ресурсларининг таркиби ва тузилиши
3. Меҳнат унумдорлиги
4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш
5. Ишлаб чиқариш ресурсларининг ўзаро таъсир механизми
1. Меҳнат ресурсларини таснифлаш
Замонавий корхоналар фаолиятида меҳнат қуроллари ва меҳнат
предметларидан ташкари кадрлар хам катта аҳамиятга эга. Кадрлар ишлаб чиқариш
жараёнини ташкил этувчи уч асосий омилнинг асосийси хисобланади. Айнан
кадрлар ишлаб чиқаришни бошқариб, жорий ва истиқболдаги ривожлантиришни
амалга оширадилар. Кадрларнинг касбий малакаси канчалик юқори бўлса,
корхоналарнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари шунчалик юқори
бўлади.
Меҳнат ресурслари деганда меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган (Ўзбекистон
Республикаси эркаклар учун 16 ёшдан 59 ёшгача, аёллар учун 16 ёшдан 54 ёшгача)
аҳоли, шунингдек иқтисодда банд меҳнатга лаёқатли ёшда бўлмаган (ўсмирлар ва
меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори ёшдагилар) шахслар тушунилади.
Салоҳият(потенциал) тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, имконият,
куч-қувват маъносини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: