1-Мавзу: Макроиқтисодиёт таҳлил ва прогнозлаш фанининг предмети ва вазифалари
Режа:
1.Макроиқтисодиёт таҳлил ва прогнозлаш фанининг предмети
2.«Макроиқтисодиёт» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
3. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар
Макроиқтисодиёт таҳлил ва прогнозлаш
фани
Иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммоларини тадқиқ қилади.
Ялпи ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
Позитив ва норматив макроиқтисодиётга бўлинади
Макроиқтисодиёт таҳлил ва прогнозлаш фанининг предмети
Макроиқтисодиёт
Реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадорликларини ўрганади. Рўй берган макроиқтисодий жараёнларни ва мавжуд макроиқтисодий вазиятни макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида тушунтириб беради.
Қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки номақбул эканлигини белгилайди, макроиқтисодий сиёсатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади. Кўзда тўтилган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш ва уларнинг мутаносиблигини таъминлаш йўлларин аниқлашга хизмат қилади.
Позитив макроиқтисодиёт
Норматив макроиқтисодиёт
Макроиқтисодий таҳлил иқтисодиётнинг тўртта секторини таҳлил қилишга қаратилган
Макроиқтисодий таҳлил иқтисодиётнинг тўртта секторини таҳлил қилишга қаратилган: реал (хусусий), давлат (бюджет), пул ва ташқи. Реал сектор- унда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни истеъмол қилиш амалга ошириладиган сектор. Реал секторнинг асосий субъектлари бўлиб уй хўжаликлари ва корхоналар ҳисобланади.
«Макроиқтисодиёт таҳлил ва прогнозлаш» фанининг бошқа фанлар билан алоқаси
Пул муомаласи, кредит ва молия
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш”
Эконометрика
Солиқлар ва солиққа тортиш
Микроиқтисодиёт
Иқтисодий назария
Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси
Эҳтимоллар назарияси ва математик
статистка
Халқаро иқтисодий муносабатлар
Макроиқтисодий таҳлил
Статистика
Do'stlaringiz bilan baham: |