1-mavzu Ma'lum ranglar gammasida (koloritda) gips rozetka bilan qo„yilgan natyurmortni ishlash. Mashg‟ulotining o‟qitish texnologiyasi


Download 48.44 Kb.
bet2/2
Sana03.12.2023
Hajmi48.44 Kb.
#1798137
1   2
Релъеф (французча relief, лотинча relivo – кўтаряпман) асос устига қурилган ҳайкал2. Уни турлари жуда ҳам кўп бўлиб, санъатга ихтисослашган ўқув юртларининг қаламтасвир ва рангтасвир машғулотлари жараёнида геометрик гирих, нақш, гул, япроқ, мева, юлдуз, капитель ва шу каби бошқа кўплаб турларидан фойдаланилади.

35-расм. Гипс розетка иштирок этган натюрморт композициялари.


Баъзи гипс розеткалар тузилиши жиҳатидан икки ва ундан ортиқ текисликка, юзага эгалиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Бу эса уни жозибадорлигини янада оширади ҳамда тасвирлаш қонуниятларини ўрганишда ўрнини бошқа ҳеч бир нарса боса олмайдиган ўзига хос аксесуарга айлантиради.
Гипс розеткаларни конструктив тузилиши, уларни график тасвирлаш услублари, қонуниятлари қаламтасвир машғулотлари жараёнида тўлиқ ўрганилади. Шунинг учун ҳам рангтасвир дарслари давомида асосий эътибор уни бошқа рангли буюмлар билан уйғунлигига, яхлитлигига қаратилади. Турли ранглар гаммасида оқ гипс турлича тус ҳосил қилади. Хусусан, иссиқ ранглар мато фонидан жой олган гипс розетка ҳам иссиқ тус кўринишини кашф этса, совуқ рангли мато фонида эса у ҳам совуқ тусда идрок қилинади. (35-расм)
Вазифанинг ўзига хос мураккаблиги гипс розетка натюрморт композициясидаги темир, мис, сопол, чинни, шиша, шамот, сабзавот-мева ва шу каби бошқа материаллардан ясалган рангли буюмлардан ўзининг оқ туси билан алоҳида ажралиб туриши ҳисобланади. Одатда гипс розетка натюрморт композициясидаги бошқа буюмларга нисбатан орқароққа, аниқроғи орқа планидаги қўшимча текисликка қўйилади. У қанчалик оқ тусга эга бўлишидан қатъий назар, ундаги ёруғлик контрасти орқа планда турганлиги боис ҳам олди пландаги рангли буюмлардаги ёруғ-соя қарама-қаршилигига тенг келмайди.
Натюрморт қўйилмасини ўнг ёки чап томонидан тасвирини ишлаётган талабаларга розетка қанчалик энли бўлишидан қатъий назар, у шунчалик кучли перспектив қисқаришда кўринади. Шунинг учун ҳам талабаларга гипс розеткани ушбу кўринишининг чизиқли-конструктив тузилишини қуриш қанчалик мураккаблик қилса, унинг рангини топиш ундан ҳам мураккаб жараён ҳисобланади. Розеткани тўғридан ишлаганда эса остки қисми бироз олдинда, тепа қисми эса орқароқда бўлганлиги боис ўзига хос чизиқли ва ҳаво перспективасига эга бўлади.
Т алабалар томонидан аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган асосий камчилик розеткани оқ тусига эътибор бериб, унга ранг беришга чўчиш ҳолати кўзга яққол ташланади. Буни оқибатида эса натюрморт композициядаги фазовийлик, яхлитлик йўқолади. Шунинг учун ҳам натюрморт композициясидаги гипс розеткани ўзини алоҳида, бошқа қоғозга қисқа муддатли этюдини ишлаш мақсадга мувофиқ саналади. Розеткани устига гулсиз, бир хил тусли матони ташлаб, аниқроғи маълум бир қисмини ёпиб, очиқ турган қисмига нисбатан ушбу мато рангининг таъсирини ўрганиш зарур.

36-расм. Гипс розетка иштирок этган натюрморт композицияси.
Бундан ташқари уни бир сафар иссиқ ранг тусига эга бўлган буюмлар, матолар билан, бошқа бир сафар эса совуқ тусли буюмлар билан ёнма-ён қўйиб, диққат билан кузатиш, тахлил қилиш ва рангли тасвирини ишлаб тажриба орттириш зарур. Шунингдек, ёруғлик нурини кўпроқ қайтарадиган силлиқ, жило берилган буюмлар билан ва уни акси ҳисобланган, ёруғлик нурининг катта қисмини ютиб, оз миқдордагисини қайтарадиган буюмлар билан контрастлигини, уйғунлигини ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Рангтасвир дарсларида ўқитувчи ҳар бир талаба билан индивидуал тарзда ишлаш имкониятига эга бўлиши учун академик гурухлар 10–12 кишидан иборат бўлган кичик гурухларга бўлиб ўқитилади. Имкони борича ушбу кичик гурухларнинг ўзида ҳам икки ёки учта натюрморт композициясини қўйиш лозим. Энг асосийси эса ушбу қўйилмаларнинг ҳар бирида турли хил гипс розетка ва ҳар хил тусдаги буюмлар иштирок этишига эътибор қаратиш керак. Мисол учун, биттасида гул ёки япроқ, бошқа бирисида сабзавот - мевалар, учинчисида эса геометрик гирих, яна бошқасида нақш розетка иштирок этса талабалар барча турдаги розеткалар тасвирини ишлаш билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. (36-расм)
Қолаверса, ушбу натюрморт композицияларида турли хил қалин ва юпқа, турли рангли матоларни ҳамда ҳар хил фактурадан ташкил топган буюмларнинг иштироки қўйилмаларни янада қизиқарли бўлишига олиб келади. Шунда талабалар ҳар бир натюрморт композициясидаги гипс розеткаларни, турли хил буюмларни диққат билан кузатиш, синчиклаб ўрганиш, уларни ўзаро таққослаш имкониятига эга бўладилар.


1 Популярная художественная энциклопедия. Книга II. –М.: 1986.183-стр.

2 Популярная художественная энциклопедия. Книга II. –М.: 1986.162-стр.



Download 48.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling