1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

Консруктив мантиқҳозирги замондаги математик мантиқнинг 
асосий оқимларидан бири. Бу мантиқ конструктив математикага асосланиб
интуитив мантиқ қоидаларини танқидий ўрганиш асосида пайдо бўлган. 
Мантиқдаги бу оқим ҳам Кантор тўплам назариясидаги парадоксни ҳал 
қилишга уриниш асосида пайдо бўлди.Конструктив мантиқ реал воқеликда 
мавжуд бўлмаган ҳам, лекин фикрда қуриш мумкин бўлган объектларни 
мантиқий тахлил қилади. Хусусан, Сократ маёвтика усулини, Демокрит 
“Канон”да (канон – мезон, қоида) тайёр билимларнинг чин ёки хатолигини 
аниқлайдиган усулларни ишлаб чиққан, Арасту “Органон”ида (органон – 
билим қуроли) фикрни мантиқан тўғри қўриш ва билимларни ҳосил қилиш 
воситаларини тадқиқ этади. Кейинчалик мантиқ канонми ёки органонми ? 
деган савол мантиқда кенг муҳокама килинган. 
Логицизм – бу оқим ҳам Кантор тўплам назариясидаги парадоксларни 
ҳал қилишга интилиш асосида вужудга келган. Логицизм ҳам ноклассик 
мантиқнинг тармоғи бўлиб, мантиқ илмини математикадан устун қўйишга 
интилган оқимдир. Бу тармоқ вакиллари математика ва мантиқ икки хил фан 
эмас, балки битта ягона фандир, деб таъкидлайдилар. Математикани мантиқ 
доирасига тўлалигича киритиш мумкин, бунинг учун хеч қандай қўшимча 
тушунчалар талаб қилинмайди деб кўрсатадилар. Бу фикр математик 
ҳақиқатни аниқлашда жуда катта аҳамиятга эга эди. Математика ривожи 
учун бошқа фанларга нисбатан мантиқ жуда катта аҳамият касб этади. 
Ундаги теоремалар, аксиомалар кучли мантиқий асосга эга. Математика 
қадимдан мантиқан изчил фан деб ҳисобланган. Бироқ математикани мантиқ 


илми билангина изоҳлаш мумкин эмаслигини кўпчилик математик ва 
мантиқшунослар тан олишади.
Муаммо – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули 
номаълум бўлган саволдир. 
Умумий гипотеза деб табиат, жамият, билиш ҳодисаларининг 
қонуниятлари ҳақида билдирилган асосли тахминга айтилади. Бунга мисол 
қилиб нефть келиб чиқишининг органик ва ноорганик табиати ҳақидаги 
гипотезаларни, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, онгнинг келиб чиқиши, 
ижтимоий прогресс ҳақидаги фаразларни кўрсатиш мумкин. Умумий 
гипотезалар борлиқнинг муҳим қонуниятларини очишга имкон бергани учун 
илмий назария «қуриш материаллари», деб ҳисобланади. Исботлангач, 
бундай гипотезалар назарияларга айланадилар ва илмий тадқиқотларнинг 
стратегик йўналишларини белгилаб берадилар. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling