«Ҳамма а – в дир», деб ифодалаш мумкин.Формал мантиқ ва классик мантиқ
тушунчалари синоним тушунчалар бўлиб,унда мулохазалар икки қийматли,
яъни чин ёки хато бўлади.
Кўп маъноли мантиқ ҳозирги замон ноклассик мантиғининг бир
тармоғи бўлиб, фикрлашни «чин», «хато», «қисман чин», «қисман хато»,
каби тушунчалар орқали ифодалайди. Агар умумий формал мантиқда
мулоҳазалар икки қийматли (чин ёки хато) бўлса, кўп маъноли мантиқда
мулоҳазалар уч ва ундан ортиқ қийматлидир. Шунинг учун бу мантиқ «кўп
маъноли мантиқ» деб юритилади. Бу мантиқда энг оддий система уч
маънолидир. Масалан, Сиз “инсон ҳуқуқлари декларацияси”ни биласизми? -
деган саволга “ҳа”, “йўқ”, “озгина биламан ” каби жавобларни олиш мумкин.
Индуктив мантиқ (лот.
Intuitio – дикқат
билан эътибор бериш,
диққат билан кузатиш) – Ҳозирги замон ноклассик мантиғи тармоғи бўлиб,
математик интуиция принципларидан келиб чиқади. Бу принциплар XX аср
олимлари Л. Э. Брауэр ва А. Гейтинглар томонидан ишлаб чиқилган.
Маълумки, немис олими Кантор ишлаб чикқан тўплам
назарияси бир неча
ҳал қилиб бўлмайдиган парадоксларга учрагандан сўнг, бу кризисдан
қутилиш
учун логицизм, формализм, конструктивизм,
интуиционизм каби
оқимлар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: