1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

Формал мантиқ - фикрлашнинг тузилиши ва унинг қонунлари 
ҳақидаги фандир. Формал мантиқ фикрлашнинг ривожланишини, унинг 
такомиллашиш жараёнини ўрганишни ўзидан соқит қилади. У фикрлашнинг 
мантиқий тузилишини, шаклини ўрганади. Инсоннинг фикрлаш шакли, 
тузилиши турли қонунларга асосланади ва уларни келтириб ҳам чиқаради. 
Мантиқий шаклларни символлар ёрдамида ифода этиш мумкин. Масалан, 
«Ҳамма зиёлилар ақлий меҳнат билан шуғулланадилар», «Ҳамма капалаклар 
ҳашаротдир» деган фикрларнинг мазмуни турлича бўлсада, уларнинг 
тузилиши, шакли бир хилдир. Шунинг учун уларни «Ҳамма S – Р дир» ёки 


«Ҳамма а – в дир», деб ифодалаш мумкин.Формал мантиқ ва классик мантиқ 
тушунчалари синоним тушунчалар бўлиб,унда мулохазалар икки қийматли, 
яъни чин ёки хато бўлади. 
Кўп маъноли мантиқ ҳозирги замон ноклассик мантиғининг бир 
тармоғи бўлиб, фикрлашни «чин», «хато», «қисман чин», «қисман хато», 
каби тушунчалар орқали ифодалайди. Агар умумий формал мантиқда 
мулоҳазалар икки қийматли (чин ёки хато) бўлса, кўп маъноли мантиқда 
мулоҳазалар уч ва ундан ортиқ қийматлидир. Шунинг учун бу мантиқ «кўп 
маъноли мантиқ» деб юритилади. Бу мантиқда энг оддий система уч 
маънолидир. Масалан, Сиз “инсон ҳуқуқлари декларацияси”ни биласизми? -
деган саволга “ҳа”, “йўқ”, “озгина биламан ” каби жавобларни олиш мумкин.
Индуктив мантиқ (лот. Intuitio – дикқат билан эътибор бериш
диққат билан кузатиш) – Ҳозирги замон ноклассик мантиғи тармоғи бўлиб, 
математик интуиция принципларидан келиб чиқади. Бу принциплар XX аср 
олимлари Л. Э. Брауэр ва А. Гейтинглар томонидан ишлаб чиқилган. 
Маълумки, немис олими Кантор ишлаб чикқан тўплам назарияси бир неча 
ҳал қилиб бўлмайдиган парадоксларга учрагандан сўнг, бу кризисдан 
қутилиш учун логицизм, формализм, конструктивизм, интуиционизм каби 
оқимлар пайдо бўлади.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling