1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш
Тафаккур шакли ва тафаккур қонуни тушунчалари
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мантиқий қонун тушунчаси
Тафаккур шакли ва тафаккур қонуни тушунчалари
Тафаккур уч хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд. Тафаккур шакли фикрнинг мазмунини ташкил этувчи элементларнинг боғланиш усули, унинг структураси (тузилиши)дир. Фикрлаш элементлари деганда, предметнинг фикрда ифода қилинган белгилари ҳақидаги ахборотлар тушунилади. Тафаккур шаклининг табиатини конкрет мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз. Мантиқий қонун тушунчаси Мантиқий қонунлар фикрларнинг зарур мантиқий боғланишларидир. Бу боғланиш қонун кучига эга. Тафаккурнинг махсус қонунлари, яъни унинг тўғрилигини таъминловчи тамойиллар бор. Бу қонунлар талабига риоя этилмаса, тамойиллар бузилади, фикрлаш тўғри бўлмайди, демак воқеликни тўғри акс эттириши мумкин эмас. Булар: айният қонуни, зиддият қонуни, учинчиси истисно қонуни ва етарли асос қонунларидир. Улар фикрни аниқ, изчил, ўзаро зиддиятларсиз ҳамда асосланган бўлишлигини талаб қилади. Ҳар бир фикр муайян мазмун ҳамда шаклга эга бўлади, тафаккур қонунларига бўйсунади. Тафаккурнинг мазмуни – унинг конкрет элементидан иборат бўлади. Тафаккур – шакли фикр таркиби ва мазмунининг боғланиш усулидир. Шакл ва мазмун ўзаро боғланган. Ҳукмнинг мазмуни турлича бўлишига қарамай, унинг шакли ҳамма вақт бирдай бўлади. Фикрнинг чинлиги - ҳукмнинг формал жиҳатдан тўғрилигига боғлиқ, фикр шакли бузилса, фикр чин бўлмайди. Мантиқ фани илмий-фалсафий дунёқарашга суянади. Унинг методологияси илмий фалсафа ҳисобланади. Билишда ҳам тараққиёт содир бўлар экан, илмий фалсафа мантиқни билиш қоидаларига амал қилишга даъват этади. Мантиқ фани инсон фикрини аниқ, равшан, изчил ва асосли бўлишини таъминлайди. Мантиқ қонунлари ва шакллари синфий характерга эга эмас, мантиқ аввало фан аҳлига воқеликни чин, тўғри билишга интилишларига хизмат қилади. Хатони чин деб кўрсатувчиларга хизмат қила олмайди. Шунинг учун ҳам ўтган асрлардан бошлаб мантиқ душманлари чин тафаккурга қарши курашиб келмоқдалар. Мантиқ инсон тафаккурининг паталогик касали деб даoво қилувчилар ҳам йўқ эмас. Масалан, немис олими Ницше – “мантиқ ҳокимият учун лозим бўлган иродани кучсизлантиради ва ишчилар синфи учун қурол бўлади” - деб айтган эди. Прагматист У.Джемс мантиқ фани ролини камситади. Р.Карнап эса “Эски ва янги мантиқ” китобида символик мантиқни билимнинг ягона илмий методи деб кўрсатади. Карнап мантиқ қонунлари ва шаклларини символика асосида талқин этиб, уларни объектив воқеликдан ажратиб қўяди.Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling