1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

Тафаккур қонуни муҳокама юритиш жараёнида қатнашаётган 
фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан 
иборат. Тафаккур қонунлари мазмунидан келиб чиқадиган, муҳокамани 
тўғри қуриш учун зарур бўлган талаблар фикрнинг аниқ, изчил, етарли 
даражада асосланган бўлишидан иборат. 
Муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ талаблар ҳақида гапирганда, 
биринчи навбатда, уларнинг муайян принциплар, қоидалар тарзида, яъни 
тўғри тафаккур принциплари сифатида амал қилишига эътибор бериш зарур. 
Мазкур қоидаларнинг бузилиши муҳокаманинг нотўғри қурилишига сабаб 
бўлади. Бунда, хусусан, чин фикрлардан хато хулоса чиқиши (масалан, 
“Қонун – риоя қилиш зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжат”, “Буйруқ – қонун эмас”, 
демак, “Буйруқ – риоя қилиш зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжат эмас”) ёки хато 
қурилган муҳокамадан чин хулоса чиқиши (масалан, “Барча моддий жисмлар 
– кимёвий элементлар”, “Темир – моддий жисм”, демак, “Темир – кимёвий 
элемент”) мумкин. 
Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли хил томонидан, 
хусусан, мазмуни ва шакли (структураси) бўйича, тайёр ҳолида ёки келиб 
чиқиши ва тараққиётида олиб ўрганиш мумкин. Буларнинг барчаси мантиқ 
илмининг вазифасини ташкил этади, унинг турлича методлардан 
фойдаланишига, ҳар хил йўналишларга ажралишига сабаб бўлади. 
Теварак атрофимиздаги барча мавжуд нарсалар, яъни табиат 
жамиятдаги воқеа ва ходисалар доимо бир-бири билан ўзаро боғланишда, 
ривожланишда, ўзгаришдадир. Бу ўзгаришлар аста-секин, бирин-кетин 
зарурий тарзда амалга ошади. Демак, нарса ва ходисаларнинг ўзгариши, бир 


ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши ўзига хос ички қонунлар асосида юз 
беради. 
Моддий оламдаги воқеа ва ходисаларнинг ўзгариши, уларнинг 
харакати инсон иродасига боғлиқ бўлмаган, объектив ҳолда рўй беради. 
Қонунларнинг ўзига хос хусусиятлардан бири шуки, уларни йўқ қилиш ёки 
яратиш мумкин эмас, фақат уларни билиб олиши, фаолиятларини уларга 
мувофиқлаштириши мумкин, холос. Инсон қонунлар билан ҳисоблашишга 
мажбур. Қонун предмет ва нарсаларнинг муҳим, зарурий томонларини 
ифодалайди. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling