1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш
Download 0.86 Mb. Pdf ko'rish
|
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёдда тутинг!
Диққат!
Қонун – кенг маънода моддий оламдаги предмет ва буюмлар ўртасида юз берадиган объектив, зарурий, моҳиятли, муҳим, энг умумий, нисбий ўзгармас боғланишлардир. Қонунлар мазмуни, ҳаракат доирасига боғлиқ ҳолда асосан уч ҳил бўлади: 1. Энг умумий қонунлар, 2. Умумий қонунлар, 3. Хусусий қонунлар. Фалсафа қонунлари (Миқдор ўзгаришларини сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни, инкорни инкор қонуни, қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни) энг умумий қонунлардир. Бу қонунлар ҳамма ерда ва ҳамма вақт табиатда, жамиятда ҳамда киши тафакурида амал қилади. Шундай қонунлар борки, улар табиатнинг муайян соҳасига тегишли бўлади (ер қимирлаш, Ой тутилиши, сув тошқини). Шунингдек, жамиятга хос қонунлар ҳам бор. (Қиймат қонуни, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш қонуни). Айрим ходисаларга тегишли қонунлар ҳам бор (биология, астрономия фанларида). Булар одатда хусусий қонунлар дейилади. Умуман олганда инсон томонидан қонунларни билиш, ўрганиш ва ундан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Мантиқ қонунларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, аввало бу қонунлар хусусий тарзда, фақат инсон тафаккурига хос бўлган фикрлаш, мулоҳаза юритишда амал қилади. Мантиқ қонунлари деганда фикрлар ўртасидаги ички, муҳим, барқарор алоқа ва боғланишлар тушунилади. Мантиқ қонунларини билиш, ўрганиш инсонни фикрлашининг тўғрилигини ифода этади. Унутманг! Мантиқ қонунларини ўзгартириш, бузиш, алмаштириш мумкин эмас. Мантиқий қонунлар дунёдаги ҳамма халқлар ва миллатлар учун бир хил. Бу қонун бўйича буюм ҳақидаги фикр аниқ, изчил ва асосли бўлиши керак. Акс ҳолда фикрлаш бузилади. Ёдда тутинг! Мантиқий қонунлар 4 та: Айният қонуни, Зиддият қонуни, Учинчиси истисно қонуни, Етарли асос қонуни. Бу қонунларнинг талабини бажариш мантиқий фикрлаш, улар ўртасидаги боғланишнинг тўғри бўлишини таъминлайди. Юқорида таъкидлаб ўтилган қонунларнинг учтаси қадимги юнон мутафаккири Арасту (эр. ав. III-IV аср) томонидан тавсифланиб берилган ва фанга киритилган. Етарли асос қонуни эса Лейбниц томонидан фанга киритилган. Мантиқнинг бу қонунлари объектив оламдаги буюмлар ўртасидаги муайян муносабатларнинг инсон онгидаги инъикосидир. Мантиқ қонунлари чин ҳукмни исботлаш, хато ҳукмларни инкор қилиш жараёнида амал қилади. Формал мантиқ қонунлари фикрлашнинг тузилишини аниқлайди. Бунинг учун турли формула ва белгилардан фойдаланилади. Мантиқдаги S-Р формуласи конкрет фикрлашда фикр мазмуни ҳар хил бўлиши мумкинлигини билдиради. Масалан, “Барча S-Р дир” формуласига қуйидаги фикрларни киритиш мумкин. “Ҳамма олимлар зиёлилардир”, “Ҳамма балиқлар сувда яшайди”, “Ҳамма Марказий Осиё давлатлари - БМТга аъзо” ва шунга ўхшаш фикрлар. Бу ерда ўзгарувчи “S” “олимлар”, “балиқлар”, “Марказий Осиё давлатлари” тушунчаларида, “Р” “сув”, “зиёли”, “БМТ аъзоси” тушунчаларида ифодаланган. Бундан ташқари мантиқда фикрлаш тузилишини ифода этадиган шундай формулалар мавжудки, бундай ҳолда конкрет фикр алмаштирилса ҳам, фикр тўғри бўлаверади. Масалан, шартли ҳукм формуласини олиб кўрайлик (“Агар А бўлса, у ҳолда В бўлади”) Агар талаба аъло ўқиса, у ҳолда имтиёзли стипендия олади” ёки “Агар пахтага яхши ишлов берилса, у ҳолда мўл ҳосил олинади”. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling