Қадимги юнонистонда тарбия, мактаб ва педагогика соҳасидаги фикирлар режа
Download 26.9 Kb.
|
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қадимги Грецияда мактаб ва педагогик ғояларнинг келиб чиқиши.
ҚАДИМГИ ЮНОНИСТОНДА ТАРБИЯ, МАКТАБ ВА ПЕДАГОГИКА СОҲАСИДАГИ ФИКИРЛАР Режа: Қадимги Юнонистонда педагогик ғояларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши. Қадимги Римда таълим ва тарбиянинг ривожланиши. Христиан динининг келиб чиқиши ва унинг таълим – тарбияга таъсири. Қадимги Грецияда мактаб ва педагогик ғояларнинг келиб чиқиши. Юнонистонда ҳукмронлик қилган Спарта ва Афина давлатида таълим ва тарбия ўзига хос тартибда амалга оширилди.Спартада давлат тарбия тизими таркиб топиши билан тарбиянинг мақсади ўғил болаларни бақувват ва чиниққан жангчи қилиб етиштиришдан иборат бўлди. Давлат бола туғилган кунидан бошлаб, уларнинг оилада тарбиялашини назорат қилиб борди, кичик болаларни энага – канизаклар ёрдамида оналари тарбияладилар. Ўғил болалар 7 ёшдан 18 ёшгача махсус тарбия муассасалари – агелларда ўқидилар. Агелларда таълим, болаларни ёзиш ва ҳисобга ўргатишдан иборат бўлди. Болаларда саволларга аниқ ва қисқа жавоб бериш малакасини ривожлантиришга эътибор берилди. Тарбия бутун жамоанинг иши ҳисобланди, лашкар бошилар, давлат арбоблари болалар билан ахлоқий ва сиёсий мавзуларда суҳбатлар ўтказиб турдилар. 18 дан 20 ёшгача бўлган йигитлар эфебияда махсус ҳарбий тайёргарликдан кейин қўшин сафига ўтдилар ва тўла ҳуқуқли фуқаро ҳисобландилар. Афина давлати демократик республикадан иборат бўлиб, бу шаҳарда милоддан олдинги V асрларда фалсафа, санъат, адабиёт, педагогика ривожланади. Афинада ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний тарбия қамровли равишда – узвий бирликда амалга оширилади, асосий эътибор болани маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топган инсон қилиб етиштиришга қаратилди. Болаларни 7 ёшгача оилада энага тарбиялади, энага болаларга бадиий асарларни ўқиб, улар билан турли ўйинлар ўтказади, мусиқа эшиттиради. Болалар 7 ёшдан бошлаб турли хил мактабларда ўқийдилар, 13 ёшдан 14 ёшгача грамматист ёки кифарист мактабида таълим оладилар, грамматист мактабда ўқиш, ёзиш ва санашни ўрганадилар, кифарист мактабида ўғил болаларга адабий маълумот, эстетик тарбия берилади, улар ашула айтишни, нотиқлик санъатини, мусиқа асбобларини чалишни ўрганадилар.
Download 26.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling